Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 192 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида қишлоқ хўжалиги ходимлари куни нишонланди

×

 2021-12-13 17:08:31    94

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланган тантанали байрам тадбири ўтказилди.

Унда ризқ-рўз етиштирувчи деҳқонлар, соҳа ходимлари ва туман аҳлининг меҳнати яна бир бор улуғланди.

“Висол” тантаналар саройида ташкил этилган байрам тадбирига соҳа фидойилари, фахрийлар, илғор фермер ва деҳқон хўжаликлари меҳнаткашлари, сектор раҳбарлари, агрокластер масъуллари таклиф қилинди. 

Тадбирда сўз олган мутасаддилар қишлоқ хўжалиги миришкорларини байрам билан самимий қутладилар. Лабзи ҳалол, ғайратли, шижоатли фермерлар, томорқа ер эгалари ва уларга яқиндан кўмакчи сувчи-ю, механизаторларнинг мўл-кўл маҳсулотлари етиштириб келинаётганлиги туфайли бугун дастурхонларимиз тўкин, хонадонларимиз, обод турмушимиз фаровон эканлигини таъкидланди.

Тантанали тадбирда қишлоқ хўжалиги ривожини янги босқичга кўтариш, барча турдаги экинлардан юқори ва сифатли ҳосил етиштириб, эл-юрт фаровонлигини юксалтиришга қўшган муносиб ҳиссалари учун “Акрамжон Валиев” фермер хўжалиги раҳбарига “Қишлоқ хўжалиги фидойиси”, “Ўрмонобод” фермер хўжаликлари раҳбарига “Илғор фермер”, “Нурхаёт томорқа сара хизмати” МЧЖ раҳбарига “Меҳнаткаш деҳқон”, томорқачи И.Бекназаровга эса “Намунали томорқачи” кўкрак нишонлари топширилди. Туман ветеринария бўлими бўлими ҳамда “Акмалжон юксалиш сари” фермер хўжалиги раҳбарларига эса вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ва ташаккурномаларини вилоят ҳокимлиги вакили тантанали тақдим этди. 

Шунингдек, мавсум давомида юқори ҳосилдорликларга эришишга муносиб ҳисса қўшган илғор фермерлар, сувчи-механизаторлар, дала меҳнаткашлари ва терим отряд фаоллари туман ҳокимлиги, “Булут текстил” МЧЖ пахтачилик кластери, уруғчилик кластерлари хамда бошқа ҳамкор ташкилотларнинг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Элимиз ардоғидаги санъаткорлар томонидан намойиш этилган концерт дастури ҳосил байрами қатнашчиларига кўтаринки кайфият бағишлади.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги