Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 234 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида навбатдаги пресс-тур ва матбуот анжумани ўтказилди

×

 2021-12-10 21:11:24    61

PDF yuklash
Chop etish


Бугун оммавий ахборот воситалари ходимлари, Республика электрон нашрларининг вилоятдаги мухбирлари учун Ўзбекистон туманига пресс-тур уюштирилди.

Ҳудудларда амалга оширилаётган янгиликлар, бунёдкорлик ишларидан журналистларни хабардор қилиш, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти шаффофлигини ошириш, шунингдек, уларнинг жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини тубдан яхшилаш мақсадида вилоятимиз шаҳар ва туманлари бўйлаб пресс-тур ҳамда матбуот анжуманлари ўтказилиб келинмоқда.

Вилоят ҳокимлиги томонидан тасдиқланган режага мувофиқ ташкил этилаётган мазкур тадбирларнинг навбатдагиси Ўзбекистон туманида бўлиб ўтди.

ОАВ вакиллари ва журналистлар бу галги пресс тур доирасида асосан тумандаги оилавий корхоналар фаолияти, туман тадбиркорларининг ташаббуслари ва соҳа ривожи йўлида амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар.

Қоратепа қишлоғида жойлашган кўп тармоқли “Ойшахон Илхомжон Сохибкор ери” фермер хўжалигига қарашли иссиқхона меҳмонларда илиқ таассурот қолдирди. Дастлаб, 2 йил аввал 20 сотих майдонда ташкил этилган иссиқхона кейинчалик яна 10 сотихга кенгайтирилган. Айни кунларда мазкур иссиқхонада помидорнинг “Аламия” нави парваришланмоқда. Хўжаликда ушбу қўшимча йўналишни ташкил этилиши натижасида, 15-20 нафар аъзо-ишчилар қиш мавсумида ҳам банд бўлиб, қўшимча иш ҳақи ва даромад топаётган бўлса, эл-юрт дастурхонини тўкин бўлишига ҳам ҳисса қўшилмоқда.

Шунингдек, ОАВ вакиллари хўжалик раҳбари Расуловлар хонадонида ташкил этилган оилавий корхонада тайёр қоғоздан салфетка маҳсулотини ишлаб чиқариш жараёнлари билан ҳам танишдилар. 

Пресс-турнинг навбатдаги манзилида журналистлар Юқори Тўлаш қишлоғида жойлашган болалар пойабзалларини ишлаб чиқарувчи “Dооssоo” МЧЖ фаолияти билан танишдилар.

Ёш тадбиркор Жасурбек Абдусаматов ва унинг оиласи томонидан йўлга қўйилган мазкур цехда 50 дан ортиқ ишчилар томонидан бир суткада 350 жуфтгача пойабзал тайёр ҳолатга келтириб, сотувга чиқарилмоқда. 

Мўъжазгина хонадонда ташкил этилган ушбу корхонага ўрнатилган 10 дан зиёд тикув машинаси ҳамда хитой технологиялари ҳисобланган 8 хил ускуналар ёрдамида тайёр бўлаётган пойабзаллар буюртмага асосан Қўқон, Тошкент, Самарқанд ва Хоразм бозорларигача ҳам етказиб берилмоқда. 

Ёш тадбиркор фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида куни-кеча туман бандликка кўмаклашиш маркази ёрдамида кооператив ташкил этилди. Эндиликда корхона фаолиятига амалий кўмак сифатида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги жамғарма маблағлари ҳисобидан тегишли тартибда субсидия ажратилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, пресс тур доирасида туман ҳокими ўринбосарлари Мамадолим Сатторов, Шерзодбек Исмоилов ва Яҳёбек Солиевлар иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. 

ОАВ вакилларига “Темир дафтар”, “Аёллар ва ёшлар дафтарлари”га киритилган фуқароларга кўрсатилаётган манзилли ёрдамлар, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорликка йўналтириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумотлар берилди.

Матбуот анжуманида тумандаги истиқболдаги вазифалар, янги ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш, мева-сабзавот ҳамда қурилиш кластерларини ташкил этиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва ҳудудларни ривожлантириш каби мавзуларда журналистлар томонидан берилган саволларга батафсил жавоб қайтарилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги