Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
"Ёшлар" ва “Темир" дафтарга киритилган яна 45 нафар Ўзбекистон туманилик талабаларнинг 50 фоиз тўлов шартнома пули тўлаб берилди
2021-12-09 11:18:05 159
"Ёшлар" ва “Темир" дафтарга киритилган яна 45 нафар Ўзбекистон туманилик талабаларнинг 50 фоиз тўлов шартнома пули тўлаб берилди
Юртимиздаги турли олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган 45 нафар Ўзбекистон туманилик талабаларнинг 50 фоиз шартнома пуллари “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан тӯлаб берилди.
"Ёшлар" ва “Темир" дафтар рўйхатларида бўлган ушбу талаба йигит-қизларнинг таълим олишлари учун амалий кўмак Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрель кунги 250-сонли ҳамда 2021 йил 23 июль кунги 450-сонли қарорлари асосида амалга оширилди.
Дафтарлар рўйхатидаги 45 нафар талабалар учун тўлаб берилган тўлов шартнома суммаси 190 млн. 487 минг сўмни ташкил этди.
Маълумот ўрнида, аввал ҳам худди шундай 67 нафар Ўзбекистон туманилик талабаларнинг жами 274 млн. 335 минг сўмлик шартнома тӯлов маблағлари тўлаб берилган эди.
Туманда “Аёллар, ёшлар ва темир дафтар"ларга киритилганларнинг муаммоларини ҳал этиш, уларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш ишлари давом этмоқда.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги