Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Ҳоким кубоги” учун ўтказилган мусобақа ғолиблари тақдирланди

×

 2021-12-09 08:52:14    57

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида бош қомусимиз қабул қилинганлигининг 29 йиллигига бағишлаб ҳамда спортнинг оммавийлигини, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида “Ҳоким кубоги” мусобақалари бўлиб ўтди.

Мусобақанинг саралаш баҳсларида тумандаги 18 та ташкилот ва муассасалар ишчи ходимларидан иборат жамоалар қарийб 25 кун давомида ғолиблик учун ўзаро беллашди.

Мусобақанинг ҳал қилувчи финал учрашувида “Турон” ФК аппарат ходимлари жамоасини мағлубиятга учратган Миллий гвардиячилар жамоаси мутлақ ғолиб сифатида Ҳоким кубогини қўлга киритди. Учинчи ўрин эса туман ИИБ жамоасига насиб этди.

Тақдирлаш маросимида иштирок этган сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари ва бошқа масъуллар қатнашчиларни Конституциямизнинг 29 йиллиги ҳамда спорт байрами билан табриклаб, ушбу ўтказилаётган мусобақалар туманда спортни оммалаштиришга қаратилганини таъкидлади.

Мусобақа ғолиблари ва фаол иштирокчиларига махсус кубок, медаллар ва эсдалик совғалари тантанали тарзда топширилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги