Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон тумани ҳокимининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма тўққиз йиллик байрами муносабати билан байрам табриги
2021-12-07 15:30:45 126
Ассалому алайкум, қадрли юртдошлар, хурматли тумандошлар!
Сиз азизларни, Ўзбекистон тумани аҳолисини мустақил Ватанимизнинг Бош Қомуси қабул қилинганлигининг 29 йиллиги билан самимий муборакбод этаман.
Халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунаси бўлган Конституциямиз юртимизда демократик давлат ва фуқаролик жамияти барпо этиш, Ўзбекистоннинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллашида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.
Бош қонунимизни чуқур ўрганиш, англаш, ҳаётга жорий этиш ва унга сўзсиз амал қилиш – барчамизнинг шарафли бурчимиздир.
Зеро, Конституция мамлакатимиз мустақиллигининг ҳуқуқий пойдевори, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолати, бирдамлик занжири, тенглик мезонидир.
Барчангизга мустаҳкам соғлик, оилангизга хотиржамлик, эзгу ишларингиз ва ташаббусларингиз рўёбида муваффақиятлар ёр бўлишини тилайман.
Хонадонларимизни, гўзал юртимизни тинчлик-осойишталик, файзу барака асло тарк этмасин!
Юртимиз тинч, халқимиз омон бўлсин! Барча эзгу орзу-ниятларимиз рўёбга чиқсин!
Шерзоджон Юлдашев
Ўзбекистон тумани ҳокими