Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Бош қомусимиз-фахримиз, ғуруримиз
2021-12-07 15:20:43 149
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон туманидаги мусиқа ва санъат мактабида тантанали маросим ўтказилди.
Тадбирда туман фаоллари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, ўқувчи ёшлар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради.
Ўзбекистон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Мамадолим Сатторов йиғилганларни конституция куни билан табриклаб, бош қомусимиз асосида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижалари ҳақида гапирди.
Шунингдек туман прокурори катта ёрдамчиси Олимжон Мирсаидов, фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро суди раиси Элёржон Исмоиловлар “Конституция – ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолати" мавзусида маъруза қилдилар.
Тантанали маросимнинг бадиий қисмида туман маданият бўлими ҳамда 23-болалар мусиқа ва санъат мактаби бадиий жамоалари, ўқувчилари ёшлари томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги