Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 38 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Гендер тенглик қонунлар билан мустахкамланган

×

 2021-12-06 21:10:02    209

PDF yuklash
Chop etish


Юртбошимиз Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-юбилей сессиясидаги нутқида юртимизда гендер тенглик сиёсати устувор масалага айлангани, Парламентимизда фаолият кўрсатаётган аёл депутатлар сони икки баробарга кўпайгани ҳақида сўз юритиб, юртимизда хотин-қизлар сиёсати бўйича амалга оширилаётган ишларга алоҳида урғу бериб ўтди.

Аслида ҳам шундай,юртимизда аёлларнинг ўз имкониятларини тўлақонли рўёбга чиқаришлари учун барча шарт-шароитларни таъминлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилган.

БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1979 йил 18 декабрда “Хотин-қизлар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисида”ги конвенция қабул қилиниб,мазкур конвенция хотин қизлар ва эркакларнинг амалдаги тенглигига эришиш, яъни гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизлар томонидан ўз ҳуқуқларидан амалда фойдаланиш масалаларига боғлиқ бўлган муаммоларни аниқ-равшан белгилаган асосий ҳужжат бўлиб қолмоқда.

Конвенцияда турли шаклда намоён бўладиган камситишларга барҳам бериш муаммоларининг долзарблиги аниқлаб берилиши билан бирга, хотин-қизларнинг тенг ҳуқуқли инсон сифатида мавқеини ошириш, уларнинг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳуқуқлари, эркаклар билан тенг ҳуқуқлиги,оналик лаёқати билан боғлиқ муҳим қоидалар акс эттирилган.

Мамлакатимизда ҳам гендер тенгликни таъминлашга оид халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларни миллий қонунчиликка уйғунлаштириш орқали мустаҳкам ҳуқуқий асослар яратилмоқда.

Хусусан, 2019 йил 2 сентябрда 32 моддадан иборат Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида” ги ЎРҚ-562-сон Қонуни қабул қилинди.

Ушбу қонуннинг мақсади хотин-қизларни турмушда, иш жойларида, таълим муассасаларида ҳамда бошқа жойларда тазйиқлар ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга қаратилган.

Қонунда оила, оналик, оталик ва болалик давлат муҳофазасида экани, хотин-қизлар ва эркаклар оилавий муносабатлар соҳасида тенг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларга эгалиги ҳақидаги конституциявий қоида янада мустаҳкамланди.

Оилавий муносабатлар соҳасида хотин-қизлар ва эркаклар учун ҳуқуқ ҳамда имкониятларнинг тенглиги хотин-қизлар ва эркаклар никоҳ тузишининг ихтиёрийлиги, мажбурий ва эрта никоҳларга йўл қўйилмаслиги, эр ва хотиннинг шахсий ва мулкий ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари тенглиги, оиланинг ички можароларини ўзаро келишув бўйича ҳал қилиш, уй меҳнатига нисбатан хотин-қизлар ва эркаклар ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларининг тенглигига асосланиши белгиланди.

Уй меҳнати жинс бўйича бевосита ёки билвосита камситиш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги, у аёллар ва эркаклар томонидан тенг даражада амалга оширилиши алоҳида қоида сифатида қайд этилди.

Агар шахс ўзини жинс бўйича бевосита ёки билвосита камситишга дучор этилган деб ҳисобласа, ваколатли органларга ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга экани,бунда жинс бўйича бевосита ёки билвосита камситишга дучор этилган шахсдан давлат божи ундирилмаслиги, хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилиги бузилганлиги тўғрисидаги ишларни судларда кўриш чоғида адвокатлар томонидан кўрсатиладиган юридик хизматларга ҳақ тўлаш уларнинг хоҳишига кўра давлат ҳисобидан қоплаб берилиши билан боғлиқ имкониятлар яратилди.

Мамлакатимизда гендер тенглик бўйичаинституционал асослар ҳам кенгайтирилмоқда. Олий Мажлис Сенати таркибида Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси ташкил қилинди.

Юртимиз аҳолисининг 49 фоизини хотин-қизлар ташкил қилиб, уларнинг қарийб 64 фоизи 30 ёшга тўлмаганини инобатга олсак,ушбу йўналишда олиб борилаётган давлат сиёсати кечиктириб бўлмайдиган вазифалардан бири бўлмоғи керак.

Хулоса ўрнида, мамлакатимизда гендер тенгликка эришишда хотин-қизларнинг жамиятдаги мавқеини янада кучайтириш, оиладаги зўравонликларни олдини олиш, шу орқали жамиятнинг асосий бўғини ҳисобланган оилани мустаҳкамлаш, ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмонан соғлом этиб вояга етказиш, жамият барқарорлигини таъминлашнинг гарови ҳисобланади.

Элёрбек Хакимов

Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг судьяси