Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманидаги корхонада ойига ўртача 180 минг кв. метр гипсакортон ишлаб чиқарилмоқда
2021-12-06 16:57:31 136
Ўзбекистон туманидаги замонавий ва сифатли қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар ўз салоҳияти билан нафақат туман, балки мамлакатимиз иқтисодиёт ва саноати ривожида муносиб ўрин тутади.
Ана шундан корхоналардан бири “Forus capital invest” МЧЖ корхонасида ишлаб чиқарилаётган гипсакартон маҳсулотлари ички бозорда харидоргир бўлиши билан билан биргаликда, Қирғизистон ва Тожикистон каби давлатларга ҳам экспорт қилинмоқда.
2016 йилда ташкил топган корхонанинг умумий лойиҳа қиймати 20 млрд. сўмни ташкил этади.
Айни кунларда корхонадаги мавжуд Италия ҳамда Хитой давлатидан келтирилган дастгоҳлар орқали ойига ўртача 180 минг кв. метр гипсакртон ишлаб чиқарилмоқда.
Корхонада бандлиги таъминланган 50 нафар ишчиларнинг аксарияти ёшлар ҳисобланади.
Ишчи ходимларни самарали фаолият олиб боришлари учун барча қулай шароитлар, хусусан 3 маҳал иссиқ овқат, шинам ошхона, ётоқхона ва дам олиш хоналари ташкил этилган.
“Маҳсулотларимизни ишлаб чиқаришда албатта тегишли тартибдаги лицензия ва тасдиқланган стандартларга амал қилинади. Жорий йил апрел ойида Хитойдан яна янги дастгоҳлар келтирилиб, қўшимча модернизация ишларини амалга оширдик”, дейди корхона раҳбари Ғиёсиддин Отажонов.
2021 йилнинг шу кунига қадар 250,5 минг АҚШ долларилик маҳсулот экспорт қилган корхона томонидан, экспорт географиясини янада кенгайтириш мақсадида шу кунларда Қозоғистонлик ҳамкорлар билан ҳам музокаралар олиб борилмоқда. Бунда қўшни давлат бозори ўрганилиб, тегишли савдо ҳужжатларини тайёрлаш босқичлари амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги