Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Меҳр-оқибат ва инсонпарварлик намойиши
2021-12-06 13:44:39 125
Ҳар йили 3 декабрь санасида ногиронлиги бўлган шахслар куни нишонланади.
Ўзбекистон туманида ҳам ногиронлиги бўлган шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни жамиятимизнинг тўлақонли аъзоси эканликларини яна бир бор намойиш этиш мақсадида “Шодиёна” тантаналар мажмуасида байрам тадбири ташкилланди.
Тадбирда туман ҳокими ўринбосарлари, сектор раҳбарлари ҳамда жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этдилар.
Унда сўз олганлар мутасаддилар ногиронлиги бўлган шахсларнинг давлатимиз томонидан қўллаб-қувватланаётгани, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталишди.
Тадбир қатнашчилари учун байрам дастурхони ёзилиб, жисмоний имконияти чекланган ҳар бир қатнашчига туман ҳокимлиги ва ҳамкор ташкилотларнинг эсдалик совғалари топширилди.
Меҳр-мурувват намунаси сифатида бир гуруҳ ногиронлиги бўлган фуқароларга ногиронлик аравачалари ҳам тақдим этилди.
Тадбир давомида туман маданият бўлими томонидан концерт дастури намойиш этилиб, меҳмонлар эътиборига дилтортар куй-қўшиқлар ижро этилди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги