Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Тадбиркорлар учун навбатдаги қабул ташкил этилди
2021-11-30 16:26:32 128
Бугун, 30 ноябрь куни Яйпан шаҳридаги “Тадбиркорлар уйи”да навбатдаги ҳафталик тадбиркорлар қабули бўлиб ўтди.
Унда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев туманнинг турли ҳудудларидан келган 10 нафардан зиёд ишбилармон, тадбиркорлар ҳамда фуқароларни қийнаётган масала ва муаммоларни тинглади.
Жараёнларда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тумандаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири, тегишли ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳам қатнашди.
Қабулда ишлаб чиқариш фаолиятни кенгайтириш учун кредит, ер майдони, кадастр, коммунал идоралар билан боғлиқ турли масалаларда мурожаатлар амалга оширилди.
Туман ҳокими ҳар бир тадбиркор ва фуқароларнинг масаласини, қўяётган талабларини ҳал этиш чораларини тегишли масъуллар иштирокида кўриб чиқди.
Бугунги қабул натижаларига кўра, айрим мурожаатлар қабул чоғидаёқ ижобий ечимини топди. Қолган ҳар бир мурожаат ҳам тааллуқлиги бўйича масъуллар иштирокида кўриб чиқилди. Қонуний ечимга эга бўлмаган масалаларга эса жойнинг ўзида ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Муддат талаб этадиган муаммолар бўйича ўрганишлар натижасидан келиб чиқиб чора-тадбирлар белгиланадиган бўлди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги