Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Ўзбекистон-яшил макон” мавзусида ўқувчи ёшлар ўртасида иншолар ва расмлар танлови ўтказилди
2021-11-29 22:21:17 155
Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ташаббусини ҳаётга тадбиқ этиш, дарахт экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” акцияси Ўзбекистон туманида ҳам кенг кўламда давом этмоқда.
Яшил маконларни барпо этиб, ҳудудларни обод ва кўркам этиш борасида тумандаги барча умумтаълим муассасаларида ҳам хайрли тадбирлар амалга оширилмоқда.
Бу орқали ўқувчи ёшларни атроф муҳитга бўлган муносабатларини янада ижобийлаштириш, дарахт экиш ва уларни парваришлаш орқали экология яхшиланишига эришишдек эзгу ғояни уларнинг онгига янада кенг сингдиришга ҳам эришилмоқда маълум маънода.
Шу мақсадда, куни кеча тумандаги 44-умумтаълим мактабида “Ўзбекистон-яшил макон” мавзусида иншолар ва расмлар танлови ўтказилди.
Ўзига хос танлов якунларига кўра, иншолар танловида биринчи ўринни 44-мактаб жамоаси қўлга киритган бўлса, 2-ўрин 57-мактабга, 3-ўрин эса 33-мактаб ўқувчи ёшлари жамоасига насиб этди.
Расмлар танловида эса биринчи ўринга 44-мактаб, 2-ўринга 57-мактаб, 3-ўринга эса 44 ва 43-умумтаълим мактаблари жамоалари сазовор бўлишди.
Ғолиб жамоалар ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Ижодий танловлар давомида 44-умумтаълим мактаби ҳудудида мевали ва манзарали дарахтлар экилиб, яшил маконларни янада кенгайтириш тадбирлари давом эттирилди.