Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 44 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманидаги 10 та давлат мактабгача таълим ташкилотида “аутсорсинг” ва “кейтеринг” тизимлари жорий қилинади

×

 2021-11-29 21:43:51    148

PDF yuklash
Chop etish


Фарғона вилояти ҳокимининг қарорига асосан вилоятдаги ижтимоий соҳа муассасаларида соғлом овқатлантириш тизимини такомиллаштириш мақсадида шаҳар ва туманлардаги муайян муассасаларда тажриба-синов тариқасида “аутсорсинг” ва “кейтеринг” тизимлари жорий қилиниши белгиланган.

Хусусан Ўзбекистон туманидаги 10 та давлат мактабгача таълим ташкилотида ҳам аутсорсинг усулида соғлом овқатлантириш ҳамда махсус жойларда тайёрланган таомларни етказиб бериш хизмат (кейтеринг)лари қўлланилади.

Аутсорсинг тизими жорий этилиши кўзда тутилган ана шундай боғчалардан бири Паcткиқўриқ маҳалласида жойлашган 4-давлат мактабгача таълим ташкилоти бўлиб, туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун мазкур ташкилотда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. 

Туман раҳбарининг муассасага ташрифидан кўзланган мақсад, мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятидаги муаммо ва натижалар, амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишиш , жорий этилаётган янгиликларни амалда тадбиқ этиш ҳамда мавжуд камчиликларга ечим топишга кўмаклашишидан иборат бўлди.

1986 йилда ташкил топган ушбу масканда айни кунларда 13 та гуруҳда 320 нафар болажонлар тарбияланмоқда. 

Туман ҳокими боғчадаги ўрганишлар жараёнини дастлаб, ошхонадан бошлади. Мутасаддилар билан биргаликда болаларнинг озиқ-овқат таъминоти, уларнинг сифати ва рациони билан танишилди. Тез орада қўлланилиши кўзда тутилган аутсорсинг тизимининг қулайликлари ва уни амалда тадбиқ этиш чоралари муҳокама қилинди.

Шунингдек, туман раҳбари гуруҳ хоналари ва ётоқҳоналарда ҳам бўлиб мавжуд шарт-шароитлар ва таълим жараёнлари билан танишди. 

Тарбияланувчилар ва уларнинг мураббийлари билан суҳбатлашилди. 

2018 йилда таъмирлаш ишлари олиб борилган масканда жорий 2021 йилда ҳам келажак авлодларига қулай шарт-шароитлар яратиш чоралари кўрилди. Хусусан, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 209 млн. сўм сарфланиб, ташкилотнинг иссиқлик тизими тўлиқ таъмирланди. 5 та янги қозонхона ҳам ўрнатилиб жорий куз-қиш мавсуми олдидан фойдаланишга топширилди. 

Туман ҳокими мазкур қурилиш ишларининг сифати билан ҳам танишиб, ташкилот масъулларига эндиликда мазкур янгиланган тизимдан унумли фойдаланиш юзасидан тавсиялар берилди. 

Атроф муҳитни мунтазам обод ва озода тутиш, ташкилот ҳудудида “Яшил макон” масканларини янада кенгайтириш ҳамда энг муҳими таълим жараёнларини юқори савияда ташкил этиб, жажжи кичкинтойлар учун муносиб шароитларни доимий таъминлаш юзасидан мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги