Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 22 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон тумани марказида янги кўп қаватли уйлар қурилиши бошланди

×

 2021-11-27 17:06:12    59

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида амалга оширилаётган бунёдкорлик, яратувчилик ишлари натижасида ҳудудлар кўркига кўрк қўшилиши билан биргаликда аҳоли эҳтиёжини қондириш, турмуш шароитларини яхшилаш ва оғирини енгил қилишга эришиляпти. 

Жойлардаги янги кўп қаватли турар жой бинолари қурилиши эса одамларнинг уй-жойга бўлган талаб ва эҳтиёжларини қондириш масалаларига ижобий ечим топишга хизмат қилади.

Ана шундай хайрли ишлар асносида туман марказида яна 2 та замонавий кўп қаватли турар жой бинолари қурилиши бошланди.

Яйпан шаҳар Мирзо Улуғбек ҳамда Туркистон кўчалари кесишмасида қурилиши бошланган мазкур "Daza" уй-жойлар комплексининг лойиҳа ташаббускори тумандаги “Yaypan Elit House” масъулияти чекланган жамияти ҳисобланади. 

Лойиҳага кўра, 5 ва 6 қаватдан иборат, 1-4 хонали замонавий турар жой комплексида 134 та хонадон жойлашади.

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари ва нуронийлар бугун ушбу янги қурилаётган турар жой мавзесида бўлиб, қурилиш ишлари билан яқиндан танишдилар.

Шу куни янги қад ростлаётган уй-жой биносига биринчи ғишт қуйилди. 

Кексалар ва барча йиғилганлар дуога қўл очиб, қурилаётган янги уйлар халқимизнинг яхши кунларига насиб этишини, юртимизда тинчлик ва барқарорлик бардавом бўлишини, бунёдкорлик ва яратувчилик ишлари янада ривож топишини тиладилар.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги