Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида 2 нафар алимент тўламаган отага қамоқ жазоси тайинланди
2021-11-26 19:00:51 126
Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон тумани суди муттасил равишда алимент тўлашдан бўйин товлаб келган 2 нафар шахсга нисбатан 15 кунлик қамоқ жазосини тайинлаш бўйича қарор қабул қилди.
Хусусан, ЖИБ Ўзбекистон тумани судида ўтказилган суд мажлисида фуқаро К.Б. - 4 млн. 650 минг сўм, У.Х. - 7 млн. 20 минг сўм миқдорида ҳисобланган алимент пулини тўлашдан бўйин товлаб келгани таъкидланди.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-4-моддаси 1-қисмига асосан, суд ушбу шахсларга нисбатан 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинлади.
Шунингдек, МИБ Ўзбекистон туман бўлими томонидан фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг 19.12.2018 й. кунги 2-1503-1803/5480-сонли ижро ҳужжатига асосан қарздор О.А. дан ундирувчи Д.О. фойдасига вояга етмаган 2 нафар фарзандларини моддий таминоти учун 15 млн. сўм алимент пуллари ундирилиб, ундирувчига топширилиши таминланди.
Мажбурий ижро бюроси Ўзбекистон туман бўлими