Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун тўловларни амалга ошириш муддати узайтирилиши кутилмоқда
2021-11-25 11:48:19 194
Бу ҳақда Олий таълим вазирлиги маълум қилмоқда.
“Бугунги кунда кўпчилик талабалар ва уларнинг ота-оналари мурожаатларини инобатга олиб, тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар ҳамда ўқишини бир олий таълим муассасасидан бошқа олий таълим муассасасига кўчираётган талабалар учун контракт тўловларини амалга ошириш муддатини узайтириш бўйича вазирлик томонидан тегишли таклифлар тайёрланди ва тўлов муддати узайтирилиши кутилмоқда” дейилади вазирлик хабарида.
Маълумот ўрнида, Давлат комиссиясининг тегишли йиғилиш баёнига асосан республикамиздаги давлат олий таълим муассасалари бакалавриати ва магистратурасига тўлов-контракт, шу жумладан табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун тўловларни амалга ошириш муддати 2021 йилнинг 20 ноябрь санаси этиб белгиланган эди.