Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Аварияли ўчишларга сабаб бўлган тармоқлар янгиланмоқда
2021-11-24 17:00:50 191
Ўзбекистон тумани электр таъминоти корхонаси шуни маълум қиладики, ўтган ҳафтада мамлакатимизнинг кўплаб ҳудудлари бўйлаб, хусусан туманимизда ҳам кузатилган ноқулай об-ҳаво шароити ҳамда электр энергияга бўлган талабнинг ортиши, электр қурилмаларини ортиқча юклама билан ишлаганлиги натижасида туман электр таъминотида оғир оқибатли аварияли ҳолатлари ва энерготизимда қувват танқислиги вужудга келди.
Жумладан, 10кВ “Ислом” ҳаво узатмасида қисқа туташув бўлиб, ВВод 10кВ 2-трансформатор носозлик сабабли аварияли ўчди. Носозлик сабабли ушбу хаво тармоғидан таъминланувчи 110/35/10кВли “Яйпан” нимстанциясидаги 2-трансформаторидан чиқувчи 10кВли “Бузукқўрғон”, “Ислом” ҳамда 35/10 кВли Нурсух нимстанциясидан чиқувчи 10 кВли “Охта”, “Оталиқ”, “Ўрмонобод” ва “Бекобод” ҳаво тармоқларида вақтинчалик узилишлар содир бўлди.
Шунингдек, 110/35/10кВли “Яйпан” нимстанциясининг ввод 10кВ 1-сонли трансформатори кабелида ҳам носозлик сабабли аварияли ўчишлар содир бўлди. Бунинг натижасида эса “Яйпан” нимстанциясидан чиқувчи 10кВли “Жангир”, “Қушқўноқ”, “Бўстон”, “Тагоб”, “Ўзбекистон” ва “Метангаз” ҳаво узатмаларида ҳам вақтинчалик узилишлар содир бўлган эди.
Ҳар икки оғир аварияли узилишларда ҳам туман электр таъминоти корхонаси ходимлари, махсус бригадалар электр энергияси таъминоти тикланишида туну-кун бор куч ва манбаларни ишга солиб амалий ҳаракатлар олиб боришди.
Минг афсуски, айни кунларда ҳам баъзи ҳолларда электр энергияси таъминотида мазкур қувват танқислиги рўй бериши кузатилмоқда.
Ушбу муаммони ҳал этиш мақсадида, эндиликда 110/35/10кВ “Яйпан” нимстанцияси 10кВ1-трансформаторининг манъан эскирган кабелларини буткул янгилаш ишлари олиб борилмоқда.
Шу мақсадда айни кунларда Нисмтанция хизмати ва “Қўқон” подстанция хизмати бригада ходимлари томонидан реконструкция ишлари бажарилиб, 650 метр масофада “АПвПу 1*400мм2” русумидаги янги кабел ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.
Ушбу ишларнинг самарали якуни натижасида туман худудидаги кўплаб маҳаллаларда электр энергиясини етказиб бериш сифати яхшиланиши таъминланади.
Туман электр таъминоти корхонаси маъмурияти истеъмолчилардан келтирилган вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўрайди.
Ўзбекистон тумани электр таъминоти корхонаси