Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 155 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида “Адабиёт кунлари” ўтказилмоқда

×

 2021-11-24 10:46:04    67

PDF yuklash
Chop etish


Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровнинг фармойишига асосан ноябрь ойининг учинчи ўн кунлигида Фарғонада “Адабиёт кунлари” ўтказилиши белгиланган.

Шу кунларда Ўзбекистон туманида ҳам адабий маданий кечалар юксак савияда ўтказилмоқда. 

“Адабиёт кунлари” доирасида дастлаб, адабиётшунос олим Умарали Норматов таваллудига 90 йил, Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Эркин Воҳидов таваллудига 85 йил тўлганлиги муносабати билан уларнинг ижодий меросини ўрганишга бағишланган тадбирлар ташкил этилди. 

Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, ҳалқ таълими бўлими, ахборот кутубхона маркази ва бошқа ҳамкор ташкилотлар фаоллигида ташкил этилаётган адабий кечаларда ижодкорлар, адабиёт ихлосмандлари, ижодий-маданий масалалар бўйича мактаб тарғиботчилари, ўқувчи ёшлар ҳамда туман аҳли иштирок этишмоқда. 

Маданий-маърифий тадбирларида ижодкор ёшлар ва жамоалар томонидан назм, наво ва бадиий чиқишлар орқали адабиётшунос олимларнинг ҳаёти ва ижоди, бой адабий-маданий мероси тарғиб қилинмоқда.  

Ижодкорларнинг ижодий-маданий меросини чуқур ўрганиш, маънавий меросимиз дурдоналарини ёшлар қалбига сингдиришда катта аҳамият касб этувчи бундай кеча ва учрашувлар туманда давом этади.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги