Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 16 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Cуд тизими ходимлари ҳам дарахт экишда фаол иштирок этишмоқда

×

 2021-11-23 10:38:59    178

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманининг барча ҳудудларида юртбошимиз ташаббуси билан эълон қилинган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш доирасида дарахт экиш бўйича "долзарб 40 кунлик” акцияси кенг кўламда давом этмоқда. 

Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман судининг раиси Ш.Мирзакиров бошчилигида суд ходимлари ҳам ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаб, суд биноси ҳудудидаги яшил майдонга манзарали дарахтлар ва гул кўчатларини экишди.

Маълумот ўрнида, ушбу лойиҳа доирасида туманда жами 630 минг тупдан ортиқ, шундан жорий йил куз-қиш мавсумида 236 минг тупдан зиёд, 2022 йилнинг баҳор мавсумида эса 394 минг тупдан зиёд манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилиши режалаштирилган. 

Туман ҳудудларида “Яшил маконлар”ни барпо этиш ишлари қизғин давом этмоқда.