Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 67 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Мўйи Муборак” ёдгорлиги босқичма-босқич таъмирланмоқда

×

 2021-11-22 22:22:12    198

PDF yuklash
Chop etish


Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев “Мўйи Муборак” маҳалласидаги ўрганишлар давомида ушбу ҳудудда жойлашган “Мўйи Муборак” табаррук қадамжосини ҳам зиёрат қилди. 

Қайд этилишича, ушбу ёдгорлик VI-VII асрларга мансуб археологик ёдгорлик қолдиқлари устига қурилган бўлиб, манбаларда тилга олинган “Қадимий ва азиз тепалик” устига Қўқон хони Муҳаммад Алихон биринчи марта мақбара тиклаган ва Худоёрхон даврида бу мақбара қўрғон қилиб ўраб қўйилган.

Ўтмишда мазкур зиёратгоҳ маълум муддат Қўқон хонларининг қароргоҳи бўлиб, тахтга ўтириш маросими ҳам шу ерда ўтказилган. Муҳаммад Алихон ҳукмронлиги даврида ушбу мавзега Муйи муборак (пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с.а.в)нинг муборак муйи, соч толаси)олиб келиниб, унга атаб хонақоҳ барпо этилган.

Тарихий обида давлат муҳофазасига олинган бўлиб, сўнгги йилларда мамлакатимизда тарихий обидалар ва муқаддас қадамжоларни таъмирлаш, қайта тиклаш ишлари изчиллик билан олиб борилиши натижасида мазкур зиёратгоҳда ҳам Маданият вазирлиги ҳамда Фарғона вилояти маданий мерос бошқармаси томонидан босқичма-босқич мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, келгусида ҳам таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари давом эттирилиб, у вилоятимизнинг туристик объектларидан бирига айлантирилиши белгиланган.

Туман раҳбари зиёратгоҳда бўлиши давомида, маҳалла фаоллари ва масъулларга мавжуд барча ички имкониятлардан ҳам фойдаланган ҳолда ушбу масканни доимо обод тутиш юзасидан зарурий кўрсатмалар берди. 

Қуръон тиловат этилиб, ўтганлар ҳақига дуо қилинди. Юртимиз равнақи ва тинчлигини сўраб дуолар қилинди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги