Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Жамоатчилик фикри асосида “Мўйи Муборак” маҳалласи ички йўллари ҳам таъмирланмоқда
2021-11-22 22:18:25 146
Юртимиз ҳудудларда кўтарилаётган муаммоларни ҳал қилиш бўйича давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга йўллаган навбатдаги Мурожаатномасида берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилдан бошлаб ташаббусли бюджет жараёни йўлга қўйилди.
Фуқароларни бюджет жараёнига жалб қилиш қаратилган мазкур механизмнинг ишга туширилиши жойларда аҳолини қийнаб келаётган муаммоларнинг ечимини топиш ва жамоатчиликни бюджет жараёнининг иштирокчисига айлантиришда муҳим восита бўлиб хизмат қилмоқда.
“Очиқ бюджет” аxборот портали орқали овоз беришда иштирок этган Ўзбекистон туманининг “Мўйи Муборак” (аввалги номи “Овчи”) маҳалласи фуқаролари ҳам ўзаро бирдамликда ташаббус кўрсатиб, ўз маҳаллалари ички йўлларини таъмирланишини ташкил этишга эришдилар.
Қайд этилишича, жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган ушбу тадбир доирасида эндиликда маҳалланинг 1,7 км масофадаги ички йўлларига тўлиқ асфальт ётқизилиб, 1,1 км.дан зиёд қисмида эса карталаб таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Бу борада амалий ишлар бошланган бўлиб, айни кунларда пудратчи ташкилот-тумандаги “97-ХМКК” МЧЖ йўл қурувчилари томонидан асфальт ётқизишга асос тайёрланмоқда.
Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун мазкур маҳаллада бўлиб, жараёнлар билан танишди. Пудратчи ташкилот вакилларига асфальт ётқизиш ишларида фақат юқори сифат билан ишлаш лозимлиги таъкидланди.
Маҳалла масъулларига эса ташкилланаётган жараёнларда жамоатчилик назоратини олиб бориш тавсия этилди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги