Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Кадастрлар палатаси ва агентлиги туман бўлимлари ходимлари ҳам кўчат экишди
2021-11-20 16:24:16 132
Ўзбекистон туманининг барча ҳудудларида юртбошимиз ташаббуси билан эълон қилинган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш доирасида дарахт экиш бўйича "долзарб 40 кунлик” акцияси кенг кўламда давом этмоқда.
Кадастрлар палатаси Ўзбекистон туман филиали ҳамда Кадастрлар палатаси агентлиги туман бўлими ходимлари ҳам ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаб, бўлим ҳудудидаги яшил майдонга, Оқтепа МФЙ кўчаларига мевали ва манзарали дарахтлар кўчатларини экишди.
Маълумот ўрнида, ушбу лойиҳа доирасида туманда жами 630 минг тупдан ортиқ, шундан жорий йил куз-қиш мавсумида 236 минг тупдан зиёд, 2022 йилнинг баҳор мавсумида эса 394 минг тупдан зиёд манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилиши режалаштирилган.
Туман ҳудудларида “Яшил маконлар”ни барпо этиш ишлари қизғин давом этмоқда.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги