Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 84 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

"Прокурор дарси" ташкил этилди

×

 2021-11-20 10:10:05    79

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани 44-сонли умумтаълим мактабида Ўзбекистон туман прокурори ёрдамчиси Ж. Хотамов иштирокида "Прокурор дарси" ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси ташкил этилганлигининг 30 йиллиги муносабати билан ўқувчилар учун ташкил этилган очиқ дарс мазмунли ўтди.

Машғулот давомида ўқувчиларга Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси, прокуратура органларини ташкил этиш ва уларнинг фаолият юритиш тартиби, прокуратура органларининг асосий вазифалари ҳақида маълумот берилди.

Дарс жараёнлари кўтаринки кайфиятда ўтказилиб, прокуратура органлари фаолияти тўғрисида видеоролик, слайд ва тестлар тақдим этилди.

Ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволлари билан прокурор ёрдамчисига мурожаат қилишди ва барча саволларига жавоблар олишди.

Прокуратура ташаббуси билан ташкил этилаётган бу каби очиқ дарс жараёнлари тумандаги бошқа таьлим муассасаларида ҳам давом этмоқда.