Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзини-ўзи банд қилган фуқороларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш тартибини биласизми?
2021-11-20 08:47:58 202
Савол: Даромадларнинг расмий манбаларига эга бўлмаган фуқароларга болалар нафақаси ёки кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинланмайдими?
Жавоб: Барчамизга маълумки, кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 октябрдаги 654-сонли Қарори билан тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларни “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали аниқлаш ҳамда уларга ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низом”и асосида амалга оширилиб келинмоқда.
Мазкур Низомнинг 20 бандининг «к»- кичик бандида даромадларнинг расмий манбаларига эга бўлмаган ва охирги олти ой мобайнида иш излаб меҳнат органларига мурожаат қилмаган ҳамда меҳнат органларида ҳисобда турмаган, ўзини ўзи банд қилган шахслар рўйхатига киритилмаган ёки ҳақ тўланадиган жамоат ишлари иштирокчиси ҳисобланмаган оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоси мавжуд бўлганда болалар нафақаси ёки кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинлаш рад этилиши белгиланган.
Ушбу қоида:
Туман (шаҳар) аҳоли бандликка кўмаклашиш марказига иш қидирувчи сифатида расмий мурожаат қилган ёки ишсиз сифатида рўйхатга олинган, ушбу марказ томонидан касбга тайёрлашга, қайта тайёрлашга ёки малака оширишга юборилган, шунингдек, ўзини ўзи банд қилган фуқаролар рўйхатига киритилган шахсларга нисбатан қўлланилмаслиги қайд этилган.
Мазкур Низомнинг 24- банди иккинчи хат бошида ўзини ўзи банд қилган фуқароларнинг даромадлари миқдорини аниқланаётган даврда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг икки баравари миқдорига тенг бўлган бир ойлик ўртача норматив даромад хисобланади. Яъни меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори хозирги кунда 822 000 сўм (ўзини ўзи банд қилган фуқароларнинг бир ойлик даромадини хисобланиши 822 000 х 2 = 1 644 000 сўм) ни ташкил этади.
*2021 йил 1 сентябрдан — оиланинг ҳар бир аъзосига жами бир ойлик ўртача даромад 440 минг сўмдан ошмаганда (2021 йил 1 сентябрга қадар - 393 827,1 сўм);
Шу ўринда, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 408-моддасига асосан ўзини ўзи банд қилган фуқаролар томонидан йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг камида бир баравари миқдорида ихтиёрий тартибда ижтимоий солиқлар тўлаш жараёнида тўлов топшириқномасида (кирим ордерида) солиқ тўловчининг фамилияси, исми, отасининг исми, идентификация рақами (ЖШШИР) ва тўлов киритилаётган давр кўрсатилиши шартлигини эслатиб ўтамиз.
Хўш, ЖШШИР (ПИНФЛ) нима?
ЖШШИР – жисмоний шахснинг шахсий идентификацион рақами бўлиб, у ҳар бир фуқаронинг паспортида ёзилган бўлади. Паспортни янгисига алмаштирсангиз ҳам, серия ва рақам ўзгариши мумкин, аммо ЖШШИР ўзгармайди (ўта камдан-кам учрайдиган ҳоллар бундан мустасно).
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Ўзбекистон туман бўлими бошлиғи Н.Султонов
Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимида муҳим ўзгариш
Ҳукумат қарори (654-сон, 21.10.2021 й.) билан Кам таъминланган оилаларни “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди.
Низомга кўра, ишловчи оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (бюджет ташкилотларида ишлайдиган оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар бундан мустасно) бола 2 ёшга етгунча уни парваришлаш учун бериладиган ҳар ойлик нафақани олиш муддати тугаганидан сўнг болалар нафақасини олиши мумкин.
Болалар нафақаси оиладаги болалар сонидан келиб чиқиб тайинланади.
Болалар нафақаси 12 ой муддатга тайинланади, бироқ оиланинг энг кичик ёхуд ягона боласи тегишлича 18 ёшга тўлган ойнинг охиригача тўланади.
Моддий ёрдам бола(болалар)сиз ёки барча болалари 18 ёшдан катта оилаларга ва якка-ёлғиз фуқароларга 6 ой муддатга тайинланади.
Шунингдек, ариза берувчи оиласининг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромад чегаравий миқдори ҳам ўзгарди. Шунга кўра:
*2021 йил 1 сентябрдан — оиланинг ҳар бир аъзосига жами бир ойлик ўртача даромад 440 минг сўмдан ошмаганда (2021 йил 1 сентябрга қадар - 393 827,1 сўм);
*2022 йилдан бошлаб — оиланинг ҳар бир аъзосига жами бир ойлик ўртача даромад минимал истеъмол харажатлари миқдоридан ошмаганда кам таъминланган деб эътироф этилади.
Болалар нафақаси ва моддий ёрдам тегишли аризаларга асосан “Ягона реестр” АТ орқали кам таъминланган оила деб эътироф этилгандан сўнг тайинланади.
Ҳар бир оила томонидан ариза топшириш ва «Ягона реестр” АТга киритиш бир ойда бир марта амалга оширилади.
Болалар нафақаси ва моддий ёрдам ариза берувчи белгиланган тартибда мурожаат қилган ойдан кейинги ойдан бошлаб тўланади.
Низомга кўра, 2022 йил мартгача жисмоний шахсларнинг дала томорқа ер майдонлари рўйхати шакллантирилиб, тегишли маълумотлар “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига тақдим этиб борилади.
Ш.Узақов
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Ўзбекистон туман бўлими бошлиғи ўринбосари