Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 54 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Муқаддасдир, ғурур ва ифтихоримиз рамзи, Ватанимиз байроғи!

×

 2021-11-18 22:30:48    137

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида 18 ноябрь - Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун кенг нишонланмоқда.

Ушбу тарихий ва шонли сана муносабати билан маҳаллалар, ташкилот ва муассасалар, таълим масканларида туркум маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.

23-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида мустақиллигимиз барқарорлиги тимсолига бағишлаб ўтказилган тадбирда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев иштирок этди.

Маънавий-маърифий тадбирда шунингдек, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари, ўқувчи-ёшлар ва туман аҳли вакилари қатнашдилар.

Тантанали маросимни туман раҳбари кириш сўзи билан очиб, тадбир иштирокчиларини ва улар орқали туман барча аҳолисини шарафли байрам билан муборакбод этди.

Тадбирда фахр ва ифтихоримиз тимсоли бўлган миллий байроғимиз давлат ва жамият ҳаёти, унинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрни ва ролини кўрсатишда муҳим аҳамиятга эга эканлиги алоҳида таъкидланди.

23-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабининг бадиий жамоалари, ўқувчи-ёшларнинг ватанпарварлик руҳидаги куй-қўшиқлари, саҳна намойишлари барчага яхши кайфият улашди.

Маросим давомида китоблар кўргазмаси ҳам ташкил этилиб, иштирокчилар янги нашрлардаги маҳаллий ва хорижий адабиётлар билан танишдилар.

Таъкидланганидек, давлатимиз байроғи қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан бу каби маданий-маърифий байрам тадбирлари туманнинг барча ҳудудлари бўйлаб давом этмоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги