Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 51 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида тиббиёт ходимлари шарафланди

×

 2021-11-17 21:04:46    57

PDF yuklash
Chop etish


Бугун тумандаги "Висол" тантаналар мажмуасида тиббиёт ходимларининг касб байрамига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. 

Давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, саломатлигимиз посбонлари ҳамда соҳа фахрийлари жам бўлган тадбирда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари қатнашиб, шарафли касб эгаларини байрам билан самимий табриклади.

Туман раҳбари барчани қутлуғ сана - Тиббиёт ходимлари куни билан қутлар экан, соғлиқни сақлаш соҳаси вакилларининг ижтимоий ҳаётдаги фаоллиги, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашдаги жонбозлиги, айниқса пандемия шароитида кўрсатган жасоратию матонатини алоҳида эътироф этди.

Тантанали тадбирда туман ижтимоий ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатиб, ўзининг самарали меҳнати билан аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга, соғлом турмуш тарзини кенг жорий этишга салмоқли ҳисса қўшиб келаётган фидойи ва жонкуяр бир гуруҳ тиббиёт ходимларига ҳамда санитария эпидемиология осойишталиги маркази масъулларига туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Шунингдек, тадбир давомида бир гуруҳ тиббиёт ходимлари ва фахрийлари Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан ҳам тақдирланди.

Тақдирлаш маросимидан сўнг туман бадиий жамоалари, санъаткорлари томонидан тиббиёт ходимларини шарафлашга бағишланган концерт дастури намойиш этилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги