Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Келажак пойдеворини яратиш мактабга эътибордан бошланади
2021-11-15 17:21:15 128
Элчи маҳалласидаги ўрганишлар давомида туман ҳокими таълим-тарбия самарадорлигини ошириш, мавжуд масалаларга кўмаклашиш мақсадида ҳудуддаги 72-умумтаълим мактабига ҳам ташриф буюрди.
Жорий йилда Инвестиция дастури асосида барпо этилган 220 ўринли ушбу янги мактабда айни кунларда 27 нафар устоз-мураббийлар 305 нафар ўқувчиларга илм сирларидан сабоқ беришяпти.
Аввал, 3 чақирим олисдаги Қулибек қишлоғида жойлашган 21-умумтаълим мактабининг филиали ҳисобланган ушбу даргоҳнинг мустақиллигимизнинг 30 йиллиги арафасида фойдаланишга топширилиши қишлоқ аҳлига байрам туҳфаси бўлган.
Туман ҳокими илм масканидаги ўқув жараёнлари, ўқувчилар ва уларнинг устозлари учун яратилган шароитлар билан яна бир бор яқиндан танишди.
Мактаб ҳудудида ташкил этилаётган ўзига хос “яшил макон” эътироф этилиб, иссиқлик тизимининг созлиги кўздан кечирилди.
Эртамиз эгалари ва уларнинг мураббийлари, соҳа масъуллари билан суҳбатлашиб, таклиф-мулоҳазалари тингланди.
Кўтарилган масалалар юзасидан янги мактабнинг моддий-техника базасини янада кучайтириш, қўшимча зарурий мебел маҳсулотлари келтириш чоралари муҳокама қилинди.
Бу борада туман ҳалқ таълими бўлими масъулларига аниқ ҳисоб-китоб таклифларини тақдим этиш топшириғи берилиб, албатта масаланинг ижобий ечими белгиланган тартибда ҳал этилиши маълум қилинди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги