Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Туман ҳокимининг маҳаллада ўрганиш олиб боришидан асосий мақсад амалий кўмак беришга қаратилди
2021-11-15 17:14:06 170
Ўзбекистон туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун “Элчи” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, ҳудудда ободонлаштириш, бунёдкорлик, иқтисодий-ижтимоий соҳаларда амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Туман раҳбарининг дастлабки манзили қишлоқ қабристонида бажарилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишиш бўлди.
Маҳалла фаолларининг таъкидлашича, мазкур қабристон 1965 йилда ташкил топган бўлиб, бу ерга Элчи, Сўфидашт ва Қулибек қишлоғининг бир қисмида яшовчи аҳолининг яқинлари дафн этилади.
Айни кунларда аҳоли ташаббуси ҳамда саҳоватли инсонларнинг кўмаги билан мангу оромгоҳда кенг кўламдаги ободонлаштириш ишлари бажарилмоқда.
Мазкур эзгу мақсад йўлида туман ободонлаштириш бошқармаси томонидан ҳам белгиланган миқдорда маблағ йўналтирилган.
Туман ҳокими марҳумларнинг ҳоки поклари қўним топган бундай масканларни обод қилиш ва уларнинг ҳақларига дуолар қилиш ҳам улуғ савоб, ҳам барчамизнинг инсоний бурчимиз эканлигини яна бир бор таъкидлаб, ташаббускорларнинг ушбу хайрли амалларини эътироф этди.
Ибратхонада бажарилаётган ободонлаштириш ишларида маҳалла аҳлига яқиндан амалий кўмак кўрсатиш, хусусан электр таъминотини яхшилаш юзасидан тегишли масъулларга жойида кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги