Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 54 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

СИФАТЛИ ВА МАЛАКАЛИ ЮРИДИК ЁРДАМ КЎРСАТИШНИНГ ЯНГИ БОСЧИҚИ

×

 2021-11-15 17:06:58    152

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикасида бугунги кунда барча соҳаларда фаолиятида бутунлай янгича ишлаш, қонун устуворлигини таъминлаш энг муҳим вазифа сифатида эътироф этилмоқда.

Амалга оширилаётган янгиланишлар, ислоҳотлар барча соҳада бўлгани каби давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатишни тубдан яхшилаш,  давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини, айниқса ўрта ва қуйи бўғинда ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш ҳамда уларга сифатли ва профессионал юридик хизмат кўрсатишга қаратилган ислоҳотлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Бу борада Президентимизнинг жорий йилнинг 29 июнь санасида қабул қилинган “Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5168-сонли Қарори юридик хизмат кўрсатиш соҳасида бутунлай янгича ёндошув, қараш ва фаолиятни ташкил этишни тақазо қилди.

Қарор билан мамлакатимизнинг барча туман (шаҳар)ларида Юридик хизмат кўрсатиш марказлари ташкил этилиб, унинг асосий вазифалари,фаолиятини ташкил этиш тартиби ва механизми белгилаб берилди.  

Жумладан, Қарорга кўра 2021 йилнинг 1 октябридан бутун Республика миқёсида барча туман (шаҳар)ларда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузурида юридик хизмат кўрсатиш марказлари ўз фаолиятини бошлади.

Қарор билан Юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятининг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:

юридик хизмат кўрсатиладиган давлат органлари ва ташкилотлари (кейинги ўринларда — давлат ташкилотлари) фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш;

давлат ташкилотларига сифатли ва малакали юридик ёрдам кўрсатиш;

давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш;

давлат ташкилотларининг мулкий ҳамда бошқа ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўз вақтида, ҳар томонлама ва самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш;

давлат ташкилотлари томонидан қабул қилинаётган ҳужжатларнинг қонуний ҳамда ҳар томонлама пухта ва сифатли бўлишини таъминлаш.

Шунингдек, 2021 йил 1 октябрдан бошлаб давлат ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш билан боғлиқ барча маълумот ва жараёнларни тўлиқ электрон равишда йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва амалга ошириш имконини берувчи «E-huquqshunos» электрон тизимини босқичма-босқич жорий этилиши назарда тутилди.

“E-huquqshunos” электрон тизими орқали электрон тизимга ички буйруқ, шартномалар ва бошқа юридик тусдаги ҳужжатларнинг намуналарини киритиш ҳамда мавжуд ҳужжатлар лойиҳалари намуналаридан эркин фойдаланиш, электрон тизимдан фойдаланувчи ташкилотлар томонидан шахсий кабинетга кириш, ҳар қандай ҳужжат лойиҳаси ва унга таҳлилий материалларни тайёрлаш, қайта ишлаш ва хулоса олиш учун Марказларга юбориш, Марказларнинг масъул ходимлари томонидан, тегишли хулоса тайёрлаш, ҳужжатларни электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда, электрон тизимга бириктириш ҳамда ўзаро ҳужжат алмашиш, электрон тизимдан фойдаланувчи ташкилотлар томонидан Марказлардан ижобий хулоса олинганидан сўнг такрорланмайдиган махсус рақам бериш ва электрон тарзда қабул қилиш ҳамда ушбу ҳужжатларни автоматик тарзда изчил кетма-кетликда рақамлаш, давлат ташкилоти фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифларни тизимга бириктириш, уларни таҳрир қилиш, таклифларни электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш ҳамда юбориш, тарғибот тадбирлари билан боғлиқ материалларни электрон тизим орқали алмашиш, давлат ташкилотларига талабнома, судларга ариза ёки даъво аризаларини киритиш учун уларнинг лойиҳаларини тайёрлаш, таҳрир қилиш ва электрон рақамли имзо билан тасдиқлаб киритиш, юридик хизмат кўрсатиладиган ташкилотларга нисбатан ўтказиладиган текширишларда масофавий тарзда иштирок этиш ҳамда уларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш имкониятлари яратилиб, ҳужжатлар алмашинуви тизимини амалиётга тўлиқ тадбиқ этган олда Марказлар томонидан давлат ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш «E-huquqshunos» электрон тизимидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

А.Эргашев

Ўзбекистон туман Юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи