Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 20 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Қўқонлик фирибгар аёл озодликдан маҳрум қилинди

×

 2021-11-11 14:27:00    53

PDF yuklash
Chop etish


Қўқон шаҳрида яшовчи Мадина ўзганинг мулкини ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритишни мақсад қилиб, дастлаб тўққиз нафар танишларидан иборат бўлган “гап”гуруҳини ташкил қилиб, гуруҳ аъзоларидан йиғилган пулларни навбати келган жамоа аъзоларига тарқатиб келиб, жамоа аъзоларидан “гап” пулларини йиғиб олиб, ушбу пулларни жамоада навбати келган танишига олиб бориб беришлигини айтиб олиб, лекин олиб бориб бермасдан, Ш.Рахимованинг 800 АҚШ доллари пулларини қўлга киритган.

Фирибгарлиги фош бўлмаётган Мадина жиноий ҳаракатларини давом эттириб, ўн уч нафар аёллардан иборат бўлган иккинчи “гапчилар” жамоасини тузиб, Ш.Рахимованинг 1.000 АҚШ доллари пулларини, О.Джураеванинг 400 АҚШ доллари, М.Мамаджанованинг 150 АҚШ доллари, Ш.Ахмедованинг 750 АҚШ доллари, А.Қўшоқовнинг 800 АҚШ доллари, О.Хамидованинг 600 АҚШ доллари, Д.Хаитовнинг 800 АҚШ доллари. Д.Байбабаеванинг 800 АҚШ доллари, М.Хўжаевнинг 1.200 АҚШ доллари, Ш.Рахимованинг 1.200 АҚШ доллари, М.Мамаджанованинг 400 АҚШ доллари,Ш.Ахмедованинг 1.400 АҚШ доллари пулларини қўлга киритган.

Бундан ташқари, Мадина алдов йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, таниши Н.Мирзаевага ишлаб чиқариш цехи очиш учун пул зарурлигини айтиб, яқин кунларда “Гап” ўйинида гап навбатини олишини, қолаверса, банкдан кредит олаётганини айтиб, алдаб, 2.000 АҚШ доллари пулларни олиб, белгиланган вақтда пулларни қайтариб бермасдан, ушбу пулларга ишлаб чиқариш цехи очмасдан, Н.Мирзаеванинг 2.000 АҚШ доллари пулларини шахсий эхтиёжлари учун сарфлаб юборган.

Фирибгарлик йўли билан текин даромад топишга ўрганиб қолган Мадина Қўқон шаҳрида жойлашган “TECHNO UZ” номли савдо дўконига келиб, таниши М.Мамаджанованинг номига 1.680.000 сўмлик “Samsung A 10” русумли телефон аппаратини ҳар ойига 140.000 сўмдан 12 ой давомида тўлашини айтиб, алдаб олиб, ушбу телефон учун тўланиши керак бўлган пулларни тўламасдан, М.Мамаджанованинг 1.680.000 сўмлик мулкини қўлга киритган.

Мадина суд мажлисида, айбига иқрор бўлмасдан, “гап” учун олган пулларини эгаларига қайтариб бергани, иш бўйича жабрланувчилардан қарзи йўқлиги тўғрисида важ келтирса-да, суд унинг ушбу важларини айбини енгиллаштириш ёки жавобгарликдан қутулиш мақсадида келтирган важи деб ҳисоблаб, унинг фирибгарлик жиноятини содир этганликдаги айби, жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувлари, юзлаштириш баённомалари билан тўлиқ исботланган деб ҳисоблади.

Суд, Мадинага жазо тайинлашда, ушбу жиноятни ғаразли ниятларда содир этганлигини жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб топиб, шахсини аёллигини, оилавий шароитини, қарамоғида икки нафар вояга етмаган фарзандлари борлигини, муқаддам судланмаганлигини, жабрланувчиларга етказилган зарарлар қисман қопланганлигини инобатга олган ҳолда модда санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосининг энг кам қисмини, яъни 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлашни лозим топди.

Шунингдек, суд, Қўқон шаҳар прокурорининг даъво аризасини муҳокама қилиб, жабрланувчиларга етказилган зарар жиноят содир этилган вақтдаги қиймати бўйича ҳисобланганлиги сабабли, ушбу зарарларни АҚШ долларини ҳукм чиқарилаётган кундаги қийматда ҳисоблаб, Ш.Рахимова фойдасига 31.892.250 сўм, Ш.Ахмедова фойдасига 22.856.112 сўм, А.Қўшоқов фойдасига 8.504.600 сўм, Д.Хаитов фойдасига 8.504.600 сўм, Д.Байбабаева фойдасига 8.504.600 сўм, Н.Хўжаев фойдасига 12.756.900 сўм ундиришни белгилади.

Мадинанинг вояга етмаган икки нафар фарзандлари қаровсиз қолаётгани сабабли уларни Мадинанинг онаси Маликанинг ҳомийлигига топширишни, Мадинага тегишли назоратсиз қолаётган хонадонини Маликанинг қўриқловига топширишни лозим топди.

Элёрбек Хакимов

Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг судьяси