Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Халқ депутатлари Ўзбекистон туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

×

 2021-11-11 12:23:57    57

PDF yuklash
Chop etish


2021 йилнинг 10 ноябр куни Ўзбекистон тумани ҳокимлиги мажлислар залида ҳалқ депутатлари Ўзбекистон туман Кенгашининг навбатдаги ўттиз тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессияни туман ҳокими, Кенгаш раҳбари Шерзоджон Юлдашев очди ва олиб борди.

Кун тартибига кўра дастлаб туман ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар ва ҳудуддаги ташкилот раҳбарлари фаолияти ҳамда мурожаатлар билан ишлашнинг жорий йил 9 ойи давомидаги ҳолати таҳлил қилинди. Мазкур масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонаси мудири Акрамжон Қодировнинг ахбороти тингланди.

Шундан сўнг туманда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган вазифалар, соҳа ривожи йўлида келгусида бажарилиши лозим бўлган муҳим вазифалар юзасидан туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Камолиддин Жўраевнинг ҳисоботи тингланди.

Сессия кун тартибидаги навбатдаги масала юзасидан туман “Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағларнинг мақсадли сарфланиши юзасидан жамғарма раҳбари ҳалқ вакилларига ўз ҳисоботини тақдим этди.

Шунингдек, сессия ишида Фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро суди раиси томонидан фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида 2021 йилнинг 9 ойи давомида суд томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи, туман маҳаллий бюджетининг 2021 йилнинг 9 ойидаги ижроси ҳамда тумандаги 59-умумий ўрта таьлим мактаби директори лавозимига номзодни тасдиқлаш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Сессияда кўрилган ҳар бир масала юзасидан иштирокчилар томонидан таклифлар билдирилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги