Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 49 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Маҳалла ободлиги - юрт фаровонлиги

×

 2021-11-10 21:03:43    89

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев ҳудудларда амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишиш мақсадида бугун “Беруний” маҳалласида бўлди. 

Туман раҳбари ўтган ҳафтада айнан ушбу маҳаллада сайёр қабул ўтказган бўлиб, унда фуқаролар томонидан ҳудуд инфратузилмаси ва аҳоли турмуш шароитини янада яхшилаш юзасидан бир қатор мурожаатлар ўртага ташланган эди. Ушбу мурожаатларнинг ҳал этилиш даража ва босқичлари ҳам туман ҳокимининг диққат марказида бўлди. Маҳаллада ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида ҳокимлик кўмаги билан тез муддатларда 500 метр янги сув қувури етказиб келиниши қайд этилди.

 
 

Айни кунлардаги яна бир муҳим ва хайрли ташаббус-дарахт экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” тадбирлари ушбу маҳаллада ҳам уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда. Хусусан маҳалла қабристони ва унга туташ Туркистон кўчаси бўйлаб манзарали дарахтларни экиш ишлари бугун ҳам давом этмоқда. 

Туман ҳокими ушбу қабристонда ҳам бўлиб, уни зиёрат қилди. Мазкур қабристонда Беруний маҳалласи билан биргаликда, Пасткиқўриқ ва Намуна маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқароларнинг ҳам аждодлари мангу қўним топган. 

 

Ҳар уччала маҳалла ташаббускорлари, фаоллари ўзаро бирдамлик ва ҳомийлик асосида шу кунгача ушбу масканни обод этиш йўлида кўплаб ибратга лойиқ ишларни амалга оширишган. 

Маҳалла фидоийлари яна бир хайрли ишга қўл уриб, ушбу мангу оромгоҳда ўз замонасининг етук табиби, тарихчи ва адиб Маҳмуд Ҳаким Яйфонийнинг рамзий қабрини ўрнатишган. 

 

Туман ҳокими ушбу рамзий қабрни ҳам зиёрат қилиш билан биргаликда, атроф ҳудудларни яна обод этиш таклифларини билдирди. 

Хусусан, қабристон ҳудудида қўшимча ободонлаштириш ишларини ташкил этиш, унга кириб келиш йўлини таъмирлаш, асфальт ётқизиш чораларини белгилаш юзасидан тегишли мутасаддиларга шу жойнинг ўзида кўрсатма ва топшириқлар берилди.

 
 

Марҳумлар ҳаққига Қуръон тиловати бағишланди. Юртимиз равнақи ва тинчлигини сўраб дуолар қилинди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги