Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 31 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Аҳди баланд Ўзбекистон туманиликларга зафар муборак!

×

 2021-11-09 11:28:24    55

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманилик пахтакорлар 2021 йил ҳосили учун пахта тайёрлаш режасини ортиғи билан бажариб, куч-ғайрат ва шижоат, миришкорлик ҳамда меҳнатсеварлик фазилатларини намоён қилди.

Астойдил ҳаракат ва тинимсиз меҳнатлар самарасида ерга чигит қадаш мавсумидан бошлаб қилинган яхши ниятлар ижобат бўлди. 4650 гектар майдондан жами 16 минг тоннадан зиёд “оқ олтин” давлат омборларига етказиб берилди.

Булут текстил” МЧЖ кластери томонидан пахтакор фермерлар билан аҳилликда йил давомида қилинган самарали меҳнат ўз натижасини берди.

Эрта баҳорданоқ тумандаги мавжуд 10 та ММТП ҳудудидаги 152 та фермер хўжалиги дала контурларига пахтанинг юқори ҳосилли ва эрта пишар чигит навлари жойлаштирилиб, тўла гектарлар яратилиб, ғўзаларни агротехника талаблари асосида парвариш қилинганлиги, ёқилғи, минерал ўғит, сув таъминоти, иш ҳақи беришда ҳеч қандай муаммоларга йўл қўйилмаганлиги мўл ва сифатли пахта етиштиришда қўл келди. 

Етиштирилган пахта ҳосилини ўз муддатида нест-нобуд қилмай сифатли йиғиштириб олишни ташкил этиш мақсадида туман бўйича 100 та терим отряди шакллантирилди. Теримда ўн мингдан зиёд фермер хўжалик аъзолари, кўнгилли теримчилар, иш билан банд бўлмаган меҳнатга лаёқатли аҳоли қалб амри билан уюшқоқлик кўрсатиб, оилавий даромадларини яхшилаш мақсадида фаол иштирок этдилар.

Жорий йилда пилла ва ғалладан ҳам баракали хирмон яратиб юзи ёруғ бўлган қадрли миришкорлар ва туман аҳлига навбатдаги зафар муборак!

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги