Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Яйпанда навбатдаги тадбиркорлар қабули ўтказилди
2021-11-08 17:57:38 131
Бугун, 8 ноябрь куни Яйпан шаҳридаги “Тадбиркорлар уйи”да туман тадбиркорларининг ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишга кўмаклашиш, муаммо ва мурожаатларига қонуний ечим топиш мақсадида навбатдаги ҳафталик Тадбиркорлар қабули бўлиб ўтди.
Унда иштирок этган туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев тумандаги мавжуд тадбиркорлик субъектлари ҳамда ушбу фаолиятни янгидан бошлашни истаган фуқароларнинг мурожаатларини тинглади.
Мурожаатчилар ишлаб чиқариш фаолиятларини кенгайтириш, оилавий боғчалар фаолияти, кичик саноат зоналари билан боғлиқ имтиёзлар, банк кредити олишга кўмаклашиш каби масалалар билан бир қаторда фаолиятлари билан боғлиқ жой ва кадастр масалалари каби турли ҳолатларда амалий ёрдам сўрадилар.
Ҳар бир мурожаат, таклиф ва ташаббус диққат билан эшитилиб, мавжуд тўсиқ ва муаммоларни бартараф этиш, эл мададкорларини амалдаги тартиблар асосида ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича тегишли соҳа мутасаддиларига топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Баъзи мурожаатлар қабул чоғидаёқ ўз ижобий ечимини топди. Айрим мурожаатлар ижроси юзасидан эса соҳа мутахассислари томонидан етарли ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Ўрганиш ва муддат талаб этадиган муаммолар бўйича ишчи гуруҳлари шакллантирилиб, ўрганишлар натижасидан келиб чиқиб чора-тадбирлар белгиланадиган бўлди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги