Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 18 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабат жиноий жавобгарликка сабаб бўлади

×

 2021-11-06 22:28:38    144

PDF yuklash
Chop etish


Онайизоринг – замин, танҳо йўғ-у боринг – замин,

Хаста беморинг – замин, ўғлон ўзинг, дармон ўзинг.

Бағрида ётқучи – сен, неъматларни тотқучи – сен,

Тиғ бўлиб ботқучи – сен, пайкон ўзинг, қалқон ўзинг.

Бу мисралар Эркин Вохидовнинг Инсон қасидасидан бир парча холос.

Ижтимоий тармоқларда коинот карвонининг сарбонлигини даъво қилган инсон гоҳида ўз нафсийўлида ёки шунчаки ер сайёрасида ўзи билан тенг яшаш ҳуқуқи берилган жонзотларга озор бериб, бу ҳам етмагандекушбу жирканч ишларини кўз-кўз қилаётган ҳолатларга гувоҳ бўлмоқдамиз.

Бундай ҳуқуқбузарликларни содир этаётганлар ўзларининг ҳаракатлари жиноий жавобгарликкача олиб бориши ҳақида тасаввурга эга эмасдек кўринади.

Аслида-чи, Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-711-сонли Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг “Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш”деб номланган 111-моддасидаги жазо чоралари бир мунча оғирлаштирилди.

Эндиликда ҳайвонларни ғаразли ёки бошқа паст ниятларда қийноққа солиш ёки уларга азоб беришбазавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан (810.000 сўмдан) беш бараваригача (1.350.000 сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса ёхуд ушбу ҳуқуқбузарлик вояга етмаган шахс ҳозирлигида содир этилган бўлса ёки ҳайвонларнинг ўлимига ёхуд майиб бўлишига олиб келсабазавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан (1.350.000 сўмдан) ўн бараваригача (2.700.000 сўмгача) миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Юқоридаги қонун билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси “Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш” деб номланган 2021-модда билан тўлдирилди.

Агар шахс ғаразли ёки бошқа паст ниятларда ҳайвонларни қийноққа солиш ёхуд уларга азоб бериш уларнинг ўлимига ёки майиб бўлишига олиб келса, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлсабазавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан (6.750.000 сўмдан) эллик бараваригача (ўн уч миллион беш юз минг сўмгача) миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача озодликни чеклаш ёки олти ойгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгилаб қўйилди.

Ҳуқуқбузарлик содир этган шахсга нисбатан тайинланган жазо балки унингбузилган ахлоқини тузалиши учун етарли бўлмас, лекин,бошқа шахслар томонидан шу каби ҳуқуқбузарликлар содир этилишини олдини олишга албатта хизмат қилади.

Элёрбек Хакимов

Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг судьяси