Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Судьялар олий кенгашининг ваколат доираси кенгайтирилди

×

 2021-11-06 22:06:16    170

PDF yuklash
Chop etish


Бизга маълумки, судьялар корпусини шакллантириш судьяларнинг мустақиллиги принципига қатъий мувофиқ ҳолда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши томонидан амалга оширилади.

Жорий йилнинг 20 сентябрь куни«Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» гиЎРҚ-717-сон Қонуни қабул қилиниб, ушбу қонун билан Судьялар олий кенгаши таркиби, вазифалари ва ваколатларига бир қатор ўзгартишлар киритилди.

Мазкур қонун билан Кенгаш таркибига ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари аъзо сифатида киритилиши чекланиб, Кенгаш раисининг ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланиш тартиби жорий этилди.

Кенгаш аъзоларига қўшимча равишда судьялар орасида коррупция ҳолатларининг олдини олиш ва уларни барвақт аниқлаш бўйича чора-тадбирлар кўриш, суд тизимида аниқланган ҳар бир коррупция ҳолатини кўриб чиқиш ва принципиал баҳолаш, Кенгашнинг ҳамда суд тизимининг фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар кўриш каби вазифалар юкланди.

Кенгаш раисига суд ҳокимияти мустақиллигини, судьялар дахлсизлигини таъминлашга ва одил судловни амалга оширишга тўсқинлик қилаётган омиллар ҳақида, шунингдек суд тизимида коррупцияга қарши курашишнинг ҳолати тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига йил якунлари бўйича ахборот тақдим этиш, жисмоний шахсларни, юридик шахсларнинг вакилларини шахсан қабул қилиш каби қўшимча ваколатлар берилди.

Аввалги Қонун билан Кенгаш раисининг ўринбосари зиммасига Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабини бошқариш, Кенгаш раиси йўқлигида унинг вазифасини бажариш ва қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириш юклатилган бўлса, эндиликда Судьялар дахлсизлигини таъминлаш ва коррупциянинг олдини олиш бўйича суд инспекциясининг фаолиятига раҳбарликни амалга ошириш, унинг фаолияти самарадорлигини таъминлаш,ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга, шунингдек ахборот хавфсизлигини таъминлашга доир ишларни ташкил этиш,жисмоний шахсларни, юридик шахсларнинг вакилларини шахсан қабул қилиш каби масъулиятли вазифалар юкланди.

Кенгаш аъзолари судьялар фаолиятини судьялар малака ҳайъатлари томонидан ўтказиладиган судьялар фаолиятини баҳолаш жараёнида иштирок этиш орқали баҳолаган бўлса, янги қонуннинг қабул қилиниши билан электрон рейтинг дастури орқали судьялар фаолиятининг самарадорлигини мониторинг қилиш йўлга қўйилди.

Кенгашнинг судьялик лавозимига номзодни захирага қабул қилиш ёки қабул қилишни рад этиш тўғрисида, судьяни маъмурий жавобгарликка тортиш учун хулоса бериш ҳақидаги ваколатлари тугатилди.

Кенгаш раиси, унинг ўринбосари ва котибининг ваколатлари тугаганидан кейин уларга лавозимга тайинланишига (тасдиқланишига) қадар эгаллаб турган аввалги иши (лавозими) берилиши, бундай иш (лавозим) мавжуд бўлмаганда эса, аввалгисига тенг бошқа иш (лавозим) берилиши белгилаб қўйилди.

Элёрбек Хакимов

Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг судьяси