Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 215 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Аёллар дафтари”дан чиқиб, ўз тадбиркорлигини йўл қўйган Ўзбекистон туманилик фидоий аёл муносиб эътироф этилди

×

 2021-11-05 10:21:17    62

PDF yuklash
Chop etish


Кеча вилоят марказида Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди. 

Тадбир давомида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан эълон қилинган турли танловларнинг ғолибларига диплом, пул мукофотлари ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

Ана шундай ғолиблар қаторида бир муддат аввал “Аёллар дафтари” рўйхатида бўлиб, АТ “Халқ банки”нинг имтиёзли кредити ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватловлар орқали қўзиқорин етиштириш бўйича ўз тадбиркорлигини йўлга қўйган Ўзбекистон тумани Қудаш қишлоғида яшовчи Ферузахон Жўраева ҳам муносиб эътироф этилди. 

Ферузахон Жўраевага Федерациянинг 2-даражали дипломи ҳамда беш миллион сўмлик пул мукофотини Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров топширди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати