Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 220 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон тумани ишчи-меҳнаткашлари, фаоллари учун “Тўйлар муборак” спектакли намойиш этилди

×

 2021-11-05 00:23:55    60

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани марказий маданият маркази томоша залида режиссёр Ҳўжамберди Эгамбердиев томонидан саҳналаштирилган Ў.Ҳошимовнинг “Тўйлар муборак” асари асосида спектакль намойиш этилди.

Қўқон шаҳар мусиқали драма театри актёр ва актрисалари ижросидаги спектакльни томоша қилиб, маданий ҳордиқ чиқаришга туманнинг қишлоқ хўжалиги тармоқлари ҳамда бошқа соҳаларда фаоллик кўрсатиб, меҳнат қилиб келаётган вакиллари таклиф этилди. 

Намойиш аввалида томошабинларга маданий ҳордиқ, завқ улашиш мақсадида туман марказий маданият маркази санъаткорлари томонидан концерт дастури ҳам ҳавола этилди. 

Спектакль намойиши 2 сеансда (соат 11:00 ва 14:00 да) ўтказилди.

Бундай кўчма спектакльнинг туманда ташкил этилганлиги туман аҳли, театр ихлосмандларини ўзгача меҳр билан қарши олишларига сабаб бўлди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати