Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 48 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Қурбонмергандаги салкам 50 йиллик эски кўприк ўрнида янгиси барпо этилди

×

 2021-11-04 22:13:06    128

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманининг “Қайнар” маҳалла фуқаролар йиғинида Қурбонмерган қишлоғи бор. 

Қишлоқдаги 230 та хўжаликда 1010 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади. 

Қурбонмерганликларнинг шу кунгача кўп йиллик бир муаммо ва ташвишлари мавжуд эди. Бу ҳам бўлса қишлоқдаги эски, яроқсиз ҳолга келиб қолган кўприк масаласи бўлган.

Гап шундаки, қишлоқдан ўтган сойнинг у юзида маҳалла қабристони бўлиб, дафн маросимларида ушбу тор ва носоз кўприкдан ўтиш анчайин ноқулайлик туғдирарди қурбонмерганликларга.

Маҳалла аҳли шу йилнинг апрел ойида ушбу муаммо юзасидан туман ҳокими қабулида бўлиб, мавжуд вазиятни тушунтиришди. Ҳолатни ўрганиб, масалани ижобий ечишда кўмак сўрашди. 

Кўп ўтмай, туман раҳбари Шерзоджон Юлдашев мурожаат асосида тегишли мутасаддилар билан қишлоққа ташриф буюриб, кўприкнинг ҳолатини кўздан кечирди. 

Берилган кўрсатма-топшириқ ва кўрилган зарурий чора-тадбирлар натижасида эски кўприкни буткул бузиб ташлаб, ўрнига янги, кенг ва мустаҳкамини қуриш ишлари белгиланиб, амалий ишлар бошланиб кетди. Бунинг учун туман маҳаллий бюджетидан етарли маблағ ажратилди. 

Айни кунларда ушбу кўприк тўлиқ қуриб битказилиб, аҳоли учун фойдаланишга топширилди.

Туман ҳокими бугун туман прокурори ҳамроҳлигида қишлоққа яна ташриф буюриб, бажарилган ишлар ва янги кўприк билан танишди. Қишлоқ аҳли билан мулоқот қилиб, одамларнинг узоғи яқин, оғири енгил бўлганига ишонч ҳосил қилди.

- Аввалги эски кўпригимиз 1972 йилда ҳашар йўли билан қурилганди. Қабристонга 49 йил шу кўприкдан қатнадик. Дафн маросимларидаги бошдан ўтказган қийинчилигу, ноқулайликларимиз ортда қолгани чин бўлсин. Мана, кенг ва мустаҳкам кўприкка эга бўлдик. Қишлоғимизнинг ёшу-қариси шу биргина янги кўприк мисолида бугун юртимиздаги барча ислоҳотлар инсон қадри учун эканлигини ҳис қилиб, шукрона айтишмоқда, - дейди маҳалла фаоли Шакарали Толипов. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати