Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 57 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Туман ҳокимининг сайёр қабуллари давом этмоқда

×

 2021-11-03 17:25:39    138

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Шерзоджон Юлдашевнинг навбатдаги сайёр қабули бугун “Беруний” маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилди. 

Маҳалла фуқароларининг турли масалалардаги таклиф ва муаммоларини тинглаб, уларни ҳал этиш чораларини белгилаш жараёнларида туман ҳокимига ўринбосарлар, масъул ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳамроҳлик қилди. 

Қабулда берунийликлар ва бошқа ҳудуд вакилларининг 20 га яқин мурожаатлари эшитилди.

Шахнозахон Тоштемирова “Ал Бухорий” кўчасидаги электр таянч устунларини янгисига алиштириш, Ғайратжон Хайдаров “Туркистон” кўчасида мавжуд эски сув насосини янгисига алиштириш ва ҳудудда тоза ичимлик суви таъминотини яхшилаш, Муножатхон Юнусова тикув машинаси олиб, ўз бандлигини таъминлаш, Тамарахон Ражабова эса “Ал Бухорий” кўчасидаги мавжуд ичимлик суви қудуғидан аҳоли хонадонларига тармоқ тортишда амалий кўмак кўрсатиш каби масалаларни маълум қилди. 

Шунингдек, қабул иштирокчиларининг аксарият ички йўлларни таъмирлаш, ичимлик суви, газ ва электр таъминоти сифатини яхшилаш, кадастр, моддий ёрдам, бандликни таъминлаш, кадастр, тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга оид масалалари батафсил кўриб чиқилди.

Ҳар бир мурожаатга имкон қадар қабул давомида тегишли ечимлар белгиланди. Қонуний ечимга эга бўлмаган ва низоли масалалар юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Баъзи мурожаатларни ижобий ҳал этилиши учун қўшимча ўрганишлар олиб бориладиган бўлди. Фуқароларнинг ҳар бир мурожаатлари ижросига жавобгар масъуллар бириктирилди.

Сайёр қабулдан сўнг туман ҳокими бошчилигида ишчи гуруҳ аъзолари маҳалла ҳудудида ўрганишлар олиб борди, мурожаатлар мазмуни билан бевосита жойларига чиқиб ҳам яқиндан танишилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати