Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 188 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Яна бир билим маскани кўркамлашиб, қўшимча янги ўқув биноси ҳам барпо этилмоқда

×

 2021-11-02 08:29:32    75

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманининг Қумбосди қишлоғида 45-умумтаълим мактаби мавжуд. 

“Обод қишлоқ” давлат дастури асосида қишлоқда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари доирасида айни кунларда мазкур билим маскани ҳам янгича кўриниш олмоқда.  

Бундан роса 51 йил аввал, яъни 1970 йилда барпо этилиб, сўнгги бор 2008 йилда реконструкция қилинган таълим даргоҳида мукаммал таъмирлаш ишлари қизғин тус олган.

Фарғона вилояти ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси буюртмаси асосида бош пудратчи “Сада” МЧЖ қурувчилари томонидан шу кунгача 10 дан ортиқ синф хоналари, 18х9 ҳажмдаги спорт зали ҳамда қатор ўқув иншоатларининг ички ва ташқи фасад қисмлари тўлиқ таъмирланди. 

Шунингдек, мактабдаги мавжуд яна бир эски бино, синф хоналари ва йўлаклар мукаммал таъмирланиши билан биргаликда, 210 ўқувчи ўрнига эга бўлган икки қаватли янги ўқув биноси ҳам барпо этилмоқда.

Ушбу таълим масканини тез муддатларда фойдаланишга топширилиши билан бу ерда таҳсил олаётган 740 нафар ўқувчи ёшлар ва уларнинг устозларига муносиб шарт-шароитлар яратилади.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати