Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 61 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Қумбосдида обод манзиллар таровати

×

 2021-11-01 11:35:05    116

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги “Қумбосди” маҳалла фуқаролар йиғинида “Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.

Қишлоқ инфратузилмасини яхшилаш, аҳолининг ҳаёт ва яшаш даражасини ошириш мақсадида шу кунгача бир қатор қурилиш-ободонлаштириш ишлари олиб борилди ва бу ишлар айни кунларда ҳам қизғин давом этмоқда.

3200 дан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган маҳаллада 9 км. дан ортиқ йўллар таъмирланиб, шундан 3 км. дан ортиқ масофада янгидан асфальт ётқизилди ҳамда 6 км. дан ортиқ ички йўлларга шағал қопламаси тўшалди. 

Ҳудудда электр энергияси сифатини ошириш мақсадида 70 дан ортиқ янги электр таянч устунлари, 100 кВА қувватга эга янги трансформатор ўрнатилиб, 1900 метрдан ортиқ электр тармоғи тортилди. Кўчаларга 40 дан ортиқ тунги кўча чироқлари ўрнатилди. 

Кўчалардаги 3 км. дан ортиқ табиий газ тармоғи таъмирланиб, тартибга келтирилди. 20 дан ортиқ газ тақсимлаш қурилмалари тафтишдан ўтказилиб, мавжуд газ таянч устунлари ва қувурлари буёқланди. 

Маҳалланинг 4 та кўчаси бўйлаб 7 км. лик тоза ичимлик суви тармоғи тортилди. 

Мазкур тармоқлар орқали ичимлик сувини етказиб бериш учун янги сув минораси ва 160 кВА қувватга эга янги трансформатор ўрнатилди. Айни кунларда тармоқни тўлиқ ишга тушириш мақсадида ҳар бир хонадон олдига ўзига хос кичик бўлма, сув ҳисоблагичларни ўрнатиш ишлари бажарилмоқда. 

Маҳаллада яна бир кўча, “Жар” кўчаси мавжуд бўлиб, шу кунларда ушбу манзил ҳам ободлик касб этмоқда. Аввал, тош-шағалли бўлган кўча тартибга келтириб, 2100 кв.метр қисми асфальтлаштирилди. Кўчанинг икки ёни, аҳоли хонадонлари олдига кичик бетон тўсиқлар (бордюр)лар барпо этилиб, гулзорлар ташкил этилмоқда. Ҳудуд аҳолисига қулайлик яратиш ҳамда манзилнинг тундаги чиройини ҳам таъминлаш мақсадида кўча чироқлари ўрнатилди, янги электр таянч устунлари ўрнатиш ишлари ҳам белгиланган. 

Албатта, мазкур бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларида, ўз хонадон ҳамда маҳалласини кўркам бўлишида ҳудуд аҳолиси, ташаббускор фуқаролар ҳам фаоллик кўрсатиб, ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшмоқдалар. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати