Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманилик курашчи Зиёдахон Эргашева жаҳон чемпионатининг бронза медалини қўлга киритди

×

 2021-10-30 16:17:09    62

PDF yuklash
Chop etish


Куни кеча, Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида бўлиб ўтган белбоғли кураш бўйича 19-жаҳон чемпионатида Ўзбекистон туманилик спортчи Зиёдахон Эргашева бронза медалини қўлга киритди.

Татаристон пойтахтидаги “Ак Барс” спорт саройида бўлиб ўтган катталар ўртасидаги ушбу нуфузли мусобақада 38 давлатдан 250 нафарга яқин полвонлар ғолиблик учун гиламга чиқишди.

Қувонарлиси, 76 кг. вазнда баҳсларда қатнашган Яйпанлик Зиёдахон Эргашева мусобақанинг бронза медали соҳибасига айланди.

Умидли ёш белбоғли курашчи туманнинг “Оқтепа” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилади.

Айни кунларда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг 2-босқич талабаси ҳисобланган Зиёдахон спортнинг ушбу тури бўйича илк ва асосий сабоқларини туманнинг фахрий белбоғли курашчиси, спорт устаси, олий тоифали мураббий ва халқаро тоифадаги ҳакам Абдувоҳид Юнусовдан олган.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров бошчилигидаги 18 нафар терма жамоамиз аъзолари (бош мураббий Аъзамжон Шокиржонов) мазкур жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этиб, белбоғли курашнинг эркин ва классик йўналишларида 4 та олтин, 3 та кумуш ва 10 та бронза медалини қўлга киритишди ва умумжамоа ҳисобида фахрли иккинчи ўринни банд этишди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати