Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Яйпандаги “Рақамли технологиялар ўқув маркази” ёшларга мунтазир
2021-10-28 11:49:46 190
Бундан бир неча кун аввал Ўзбекистон тумани марказида IT center-Рақамли технологиялар ўқув маркази очилганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Айни кунларда мазкур марказ ахборот-коммуникация, интернет ҳамда рақамли технологиялар соҳасини ўзлаштириш истагидаги ёшлар билан гавжум.
Қайд этилишича, шу кунгача 40 дан ортиқ туман ёшлари марказдаги “Комппьютер саводхонлиги”, “График дизайн” ва “Web дастурлаш” каби йўналишларда ўз билим ва кўникмаларини ошириш учун рўйхатдан ўтиб, дастлабки сабоқларни бошлашган.
“Ушбу янгилик ва хушхабарни эшитган ота-оналар туманимизнинг турли ҳудудларидан ўз фарзандларини компьютердан самарали фойдаланиш, соҳада янги муваффақиятларга эришиш мақсадида марказимизга олиб келишмоқда”, дейди марказ менеджери Иброхимжон Абдуғаффоров.
“Темир дафтар”даги оилалар фарзандлари ҳам имтиёзли равишда марказга қатнашни бошлашган.
Ўқув маркази сўнги русумдаги компьютер ва оргтехника воситалари билан билан жиҳозланган, юқори тезликдаги интернет хизматига ва таълим олиш учун барча шарт шароитларга эга.
Умид қиламизки ушбу ўқув марказда таълим олган ёшлар ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида етук мутахассислар бўлиб етишиб чиқади ва келажакда туманимиз, вилоятимиз ва республикамиз иқтисодиётига ўзининг инновацион ғоялари билан салмоқли ҳисса қўшади.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати