Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 177 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Президентнинг расмий белгилари қабул қилинди

×

 2021-10-27 09:29:54    91

PDF yuklash
Chop etish


«Ўзбекистон Республикаси Президенти фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунга киритилган қўшимчага кўра, давлат раҳбари Ўзбекистон Президентининг белгиси ва штандартига (байроғига) эга бўлади.

Штандарт — махсус турдаги байроқ. Хорижий давлатларда у президентлик белгиси (рамзи) ҳисобланади. Штандарт (байроқ) президент иштирок этадиган барча муҳим тадбирларда, инаугурация (қасамёд қабул қилиш) пайтида ҳамда президент қароргоҳлари бинолари ва хизмат хоналарида кўтарилади.

Президент белгиси — президентнинг фарқловчи расмий белгиси. Бу белги президентлик лавозимига сайланган шахсни ўз лавозимига юклатилган оғир вазифаларни самарали амалга оширишида халқ ва жамият томонидан билдирилган ишонч белгиси сифатида хизмат қилади.