Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 95 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Осойишталигимиз посбонларининг касб байрами Ўзбекистон туманида кенг нишонланди

×

 2021-10-26 20:22:17    54

PDF yuklash
Chop etish


Фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш асносида, эл осойишталигини таъминлашга масъул бўлган соҳа фидойилари бу, албатта Ички ишлар ходимларидир. 

25-октябрь-Ички ишлар органлари ходимлари куни Ўзбекистон туманида ҳам кенг нишонланди. 

Хусусан, бугун эрта наҳорда тумандаги “Файз” тантаналар саройида байрам дастурхони ёзилиб, унга тизим ходимлари, соҳа фахрийлари, жамоатчилик вакиллари таклиф этилди. 

Куннинг иккинчи ярмида эса, туман ИИБда тантанали тадбир ташкил этилди. 

Ушбу тадбирда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари иштирок этишди.

Тадбирда сўз олган туман ҳокими халқимизнинг тинч ва фаровон ҳаёт кечиришини таъминлашда, жиноятчилик ва бошқа ҳуқуқбузарликларга қарши курашишда, жамоат тартибини сақлашда ички ишлар идоралари ходимларининг шарафли хизматлари қадрли эканлигини таъкидлаб, соҳа ходимларини байрам билан яна бир бор табриклади.  

Жамоат хавфсизлиги, тинчлик ва барқарорликни таъминлаш борасидаги фидокорона меҳнатлари учун бир гуруҳ ходимларга туман ҳокимлигининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати