Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 72 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Қонунларга киритилган ўзгартишларнинг моҳияти

×

 2021-10-25 11:47:49    145

PDF yuklash
Chop etish


Ярашганлик муносабати билан жазодан озод қилиш амалиёти 2001 йилда жиноят кодексига 66-1-модда сифатида киритилган эди. Бу институт амалиётда ўзини оқлади ва бугунги кунда ҳам самарали фойдаланиб келинмоқда. Ярашганлик институти жорий қилиниши туфайли жуда кўп фуқаролар жиноий жавобгарликдан озод қилинди ва озод қилинмоқда. Шу билан бирга билиб-билмай жиноят содир қилган фуқаролар қонунчиликдаги бу имкониятдан оқилона фойдаланиб, қилмишидан пушаймон бўлиб, ўзаро ярашиб, тўғри хулоса чиқармоқда.

Суд статистикаси маълумотлари ҳамда ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиётини ўрганиш натижалари шуни кўрсатадики, жиноят қонунчилигига ушбу институтнинг киритилиши жиноий ҳуқуқий муносабатларни эркинлаштиришда самарали восита бўлди. Мазкур институт жабрланувчининг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш, республикада судланганлик ҳолатини камайтириш, жиноий жавобгарликдан озод қилиш институтининг кенгроқ қўлланилишига имкон яратди.

Ярашув институти жиноий жавобгарликдан озод қилиш тури сифатида шахснинг айбдорлиги масаласини ҳал этмай туриб жиноят ишларини тугатиш учун асос бўлади. Синовдан ижобий ўтган мазкур амалиёт эндиликда маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ишларга қўлланилмоқда.

Жорий йилнинг 30 сентябрь куни Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлисида "Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида" ги қонун маъқулланди.

"Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги ЎРҚ-720-сонли қонун 2021 йил 4 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланди. Мазкур қонунга асосан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 21-2-модда билан тўлдирилди. Бу модда ярашилганлиги муносабати блан маъмурий жавобгарликдан озод қилиш деб номланади.Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда қайд этилган жами 12 та модда ярашув институтига тушиши қайд этилди.

Масалан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 40-моддасида (туҳмат), 41-моддасида (ҳақорат қилиш), 45-моддасида (фуқароларнинг турар жойи дахлсизлигини бузиш), 46-моддасида (фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган маълумотларни ошкор этиш), 461- моддасида (шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш), 52-моддасида (енгил тан жароҳати етказиш), 612- моддасида (мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) ва шунга ўхшаш маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этган шахе, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, маъмурий жавобгарликдан озод этилиши мумкин. Илгари тарафлар ярашган, ўзаро келишган, зарарлар қопланиб, ўртада адоват қолмаган ҳолатларда ҳам суд маъмурий жазога тортишга мажбур эди.

Ж.Т.Қосимов

Жиноят ишлари бўйича

Ўзбекистон туман судининг

девонхона мудири


М.Т.Абдужалилов

судъя ёрдамчиси