Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
"Ёшлар дафтари" ва “Темир дафтар”га киритилган 67 нафар Ўзбекистон туманилик талабаларнинг 50 фоиз тўлов шартнома маблағлари тўлаб берилди
2021-10-25 11:42:19 143
Куни-кеча Ўзбекистон туманида "Ёшлар дафтари” киритилган йигит-қизлар ҳамда “Темир дафтар”даги оилаларнинг фарзандлари бўлган 52 нафар талабаларнинг 50 фоиз шартнома тӯлов маблағлари “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан тӯлаб берилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрель кунги “Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан “Темир дафтар”га киритилган оилалар фарзандларининг, шунингдек, “Ёшлар дафтарига” киритилган ёшларнинг мамлакатимиздаги профессионал ва олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқиш бўйича йиллик харажатларини тўлаб бериш “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан Васийлик кенгаши қарорига мувофиқ тўлов-контракт суммасининг 50 фоизигача, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан ошмаган миқдорда амалга оширилиши белгиланган.
Ҳукуматнинг ушбу ҳамда 2021 йил 23 июль кунги 450-сонли қарорларига асосан шу йилнинг октябр ойида юқорида қайд этилган дафтарлар рўйхатидаги 52 нафар талабаларнинг жорий ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорининг 50 фоизигача, жами 222 млн. 567 минг. 459 сўмлик тўлов-контракт суммаси тўлаб берилди.
Маълумот учун, жорий йилнинг апрел-май ойларида туманда “Темир дафтар”даги оилаларнинг олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган фарзандларининг 15 нафарига ҳам тўлов-контрактларини тўлаш учун жами 51 млн. 768 минг 669 сўмлик маблағ "Ёшлар жамғармаси" маблағлари ҳисобидан ўтказиб берилган эди.