Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 18 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

"25 октябрь - Ички ишлар органлари ходимлари куни" муносабати билан Ўзбекистон туман ҳокими Шерзоджон Юлдашевнинг байрам табриги

×

 2021-10-25 08:46:16    86

PDF yuklash
Chop etish


Хурматли ички ишлар идоралари ходимлари!

Ўзбекистон туманида фаолият кўрсатаётган тинчлик посбонлари ва соҳа фахрийлари!

Мамлакатимизнинг тинчлиги ва хавфсизлиги ҳимоячилари, ватанимизнинг фидойи фарзандлари ҳисобланган Сиз азизларни бугунги касб байрамингиз билан самимий муборакбод этаман.

Айни вақтда мамлакатимиз ички ишлар органлари тизими замон талаблари даражасида такомиллашаётган даврда Ўзбекистон туман ички ишлар бўлими ходимларининг ўз зиммасига юкланган вазифаларини фидойилик билан адо этаётганлиги ҳам алоҳида ўрин тутади.

Муҳими, тизимда ўз касбининг усталари, профессионал кадрлар профилактика, тезкор-қидирув, тергов, йўл ҳаракати хавфсизлиги, патруль-пост хизматлари, алоҳида вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отрядлари сафларида матонат билан хизматини ўтаётганликларини алоҳида эътироф этиб ўтиш жоиз.

Сўнгги йилларда Ички ишлар органлари ходимларининг аҳоли ҳамда ўзини-ўзи бошқариш идоралари билан ҳамкорлиги жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда сезиларли самара бермоқда.

Бу борада ўзининг бор билим ва тажрибасини, куч ва ғайратини ҳалқ манфаатлари, туманимиз аҳолиси осойишталиги учун сарф этаётган, Ватанимиз, ҳудудларимиз тинчлигини бардавом бўлишида ўз оромидан кечиб, туну кун хизмат қилаётган сиз каби мард ўғлонлар ва шижоатли аёлларнинг меҳнатини қадрлаймиз.

Азиз дўстлар!

Сизларни яна бир бор касб байрамингиз билан қутлаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, хонадонларингизга файзу барака, фаровонлик тилайман.

Ватанимиз ҳимояси йўлида олиб бораётган фаолиятингизда улкан зафарлар ёр бўлсин!

Байрамингиз муборак бўлсин!

Шерзоджон ЮЛДАШЕВ

Ўзбекистон тумани ҳокими