Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 54 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Дўнгсаройликларнинг кўп йиллик орзуси амалга ошди: қишлоқда 112 ўринли янги боғча очилди

×

 2021-10-23 17:17:47    66

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани “Дўнгсарой” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган собиқ мактаб биноси ўрнида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиб, янги мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.

Тантанали очилиш маросимида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари, мактабгача таълим бўлими масъуллари, маҳалла фаоллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Тадбирни кириш сўзи билан очиб берган туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев айнан ушбу боғчанинг қишлоқда ташкил этиш ҳақида ҳудуд аҳлинининг мурожаатлари ижобий қаноатлантирилиши билан биргаликда, туманда мактабгача таълим қамрови кўрсаткичи тобора ошиб бораётганлигини таъкидлади. Барчани янги боғчани ишга тушгани муносабати билан қутлади. 

Ушбу масканни мукаммал таъмирлаш билан биргаликда, гуруҳ хоналари, тиббиёт хонаси, ошхона, кир ювиш хонаси, қозонхона, заҳира омборлари, ёзги айвончалар, ўйин майдончаси, санитария-гигиена хонаси ҳамда қозонхона барпо этилди.

Буткул янгиланган муассаса болалар ёшига мос бўлган ўйинлар ва ўйинчоқлар тўпламлари, замонавий мебель жиҳозлари, маиший техника, ошхона жиҳозлари ва бошқа моддий-техника базаси билан таъминланди.

Мактабгача ёшдаги болаларнинг жисмоний ва ақлий ривожланиши учун барча шароитлар мавжуд бўлган ушбу ташкилотга 112 нафар болалар қабул қилиниб, белгиланган давлат талаблари ва дастур асосида, соҳа мутахассислари томонидан таълим-тарбия берилади.

Мухтасар айтганда, бугун шинамгина ушбу мактабгача таълим ташкилотининг фойдаланишга топширилиши дўнгсаройликларнинг катта қувончига сабаб бўлди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати