Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 107 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

21 октябрь - Ўзбек тили байрами куни муносабати билан Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашевнинг байрам табриги

×

 2021-10-21 08:59:35    561

PDF yuklash
Chop etish


Ассалому алайкум азиз тумандошлар!

Бугун, 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни.

Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 21 октябрь кунги “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ ушбу сана юртимизда “Ўзбек тили байрами куни” деб белгиланди.

Сиз азизларни ушбу улуғ айём-миллий маънавиятимизни, қадриятларимиз ва ўзлигимизни дунёга танитадиган она тилимиз байрами билан чин юракдан муборакбод этаман!

Дарҳақиқат, Беруний, Ибн Сино, Ал Хоразмий, Ал Фарғоний, Алишер Навоий, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Бобур Мирзо сингари буюк сиймоларни етиштирган халқ тили биз учун доимо азиз ва муқаддас бўлмоғи лозим.

Тан олиш керакки, ўзбек тилида битилган минглаб бадиий ва илмий асарлар ўз нафосати, сермазмунлиги, панд-насиҳатга бой эканлиги билан миллионлаб илм ва маърифат аҳлининг қалбини забт эта олган. Ҳаттоки, уларни улуғ ишларга, кашфиётларга ундаган. Бизнинг бурчимиз эса бу бебаҳо бойлигимизни кўз қорачиғидай асраш, уни янада бой ҳолатда келгуси авлодга қолдиришдир. Зеро, улуғ бобомиз Aбдулла Aвлоний таъкидлаганларидек, "Ҳар бир миллатнинг дунёда борлиғини кўрсатадурғон ойинаи ҳаёти тил ва адабиётдур”.

Барча билиши лозим бўлган жиҳат шуки, она тили Ватанга муҳаббат, миллий ифтихор, аждодларга ҳурмат ва шунинг баробарида авлодларимизга иззат рамзи ҳамдир.

Ўз тилини асраб-авайлаган халқ ўзлигини ҳам асраб-авайлаган бўлади.

Қадрли тумандошлар!

Яна бир бор сизларга 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни қутлуғ бўлсин!

Барчангизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, бахту саодат, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилайман.

Она тилимиз мангу яшасин!

Шерзоджон ЮЛДАШЕВ

Ўзбекистон тумани ҳокими